+998 79 223 42 15

Навоийда Қизилқум геологиясига оид китоб нашр этилди

1 дақиқа 3 535 кўришлар

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий бўлими раиси, геология ва минералогия фанлари доктори, профессор Абдуразак Умирзакович Мирзаэвнинг “Қизилқум палеоген чўкинди формасияларининг литологияси, палеографияси, фасиялари ва фойдали қазилмалари” номли монографияси нашр этилди.

Монографияда Қизилқум палеоген чўкинди формасияларининг ҳосил бўлиш шароитлари ва моддий таркибини ўрганиш мақсадида олиб борилган комплекс тадқиқот ишлари натижалари берилган.

Ўрта Осиё ва қўшни ҳудудларидаги седиментасион ҳавзасида Қизилқум палеоген чўкиндиларининг ҳосил бўлиш фасиал шароитлари ва моддий таркиби ҳамда кесмаларнинг тузилиши ва ритмостратиграфик бўлиниш схемаси таҳлил қилинган. Нома'дан фойдали қазилмаларининг стратиграфик, фасиал, минералогик ва геокимёвий башоратлаш мезонлари асосланган, уларнинг истиқболли майдонлари ажратиб олинган. Қизилқум палеоген чўкиндиларида аниқланган бир қатор нома'дан, айниқса гилли фойдали қазилмаларини иқтисодиётнинг янги тармоқларида қўллаш мумкинлиги исботланди.

Монография илмий-тадқиқот институтлари тадқиқотчилари ва кон-геология саноатининг ишлаб чиқариш ходимлари, шунингдек, олий ўқув юртлари ўқитувчилар, докторантлар, магистрантлар ва талабалар учун мўлжалланган.

Китоб 232 бетдан иборат. Уни электрон шаклда Фанлар академияси Навоий бўлимининг расмий телеграм-каналига обуна бўлиб, https://t.me/academynav ҳаволаси орқали юклаб олиш мумкин.

Фанлар академиясининг Навоий филиали матбуот хизмати.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими