+998 79 223 42 15

Оила ва жамият ҳақида давра суҳбати

2 дақиқа 4 778 кўришлар

Оила шундай муқаддас маконки, унда ҳаётнинг давомийлигини та'минловчи шахс шаклланади, урф-одатларимиз, ахлоқий-ма'навий қадриятларимиз сақланади ва ривожлантирилади. Халқимиз қадим-қадимдан оилани муқаддас деб билган. Агар оила аҳил ва тотув бўлса, жамиятда тинчлик ва ҳамжиҳатликка эришилади, давлатда осойишталик ва барқарорлик ҳукм суради.


Дарҳақиқат, мамлакатимизда оиланинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий манфаатларини ҳар томонлама муҳофаза этиш учун шарт-шароит яратиш, унинг ма'навий-ахлоқий асосларини умуминсоний ва миллий қадриятлар муштараклигида янада бойитиш, ҳар томонлама баркамол ёш авлодни тарбиялашда оила ва жамият ҳамкорлигини кучайтириш, ма'навий ва жисмоний соғлом авлодни шакллантириш борасида кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий бўлими Ёш олимлар кенгаши томонидан худди шу ҳақда "зоом" онлайн платформаси орқали давра суҳбати бўлиб ўтди. "Оила ва жамият: ма'навий ва ахлоқий олам" мавзусидаги ушбу тадбирда бўлим олимлари фаол иштирок этиб, оила, жамият ҳақидаги қатор саволларга ўз фикр мулоҳазаларини билдирди.

- Оила қуриш, мамлакат тузиш каби, жуда муҳим ҳисобланиб, бу кичкина мамлакатни идора килиш билан тенгдир, - деди тарих фанлари номзоди, досент М.Юлдошева. - Оилада умуминсоний нормалар асосида урф-одатлар, ан'аналар ҳурмат қилинса, бундай оилада тинчлик, осойишталик ҳукм суради. Узоқ йиллар мобайнида амалга оширилган кузатишлар, халқимиз тарихининг синчковлик билан қилинган таҳлиллар шундан гувоҳлик беради-ки, оилада ота-онанинг фарзандлар билан кўп вақт бирга бўлиши, ўзаро мулоқотлар, ўргатилган билим ва касб-корлар оиланинг мустаҳкамланишига олиб келади. Шундай экан бугунги пандемия ҳолати оила а'золарининг жипслашишига бир тўртки бўлди десак хато қилмаймиз. Бундан унумли фойдаланиб қолиш керак, холос.

Шу ўринда, докторант А.Жумаэвнинг Соҳибқирон Амир Темурнинг ўгитларидан: «Ўғилларим, набираларим ва яқинларимни ўйлантирмоқ ташвишида келин изламоққа э'тибор бердим. Келин бўлмишнинг насл-насабини, етти пуштини суриштирдим. Хос одамлар орқали соғлик-саломатлигини, жисмонан камолатини аниқладим. Келин бўлмиш насл-насаби, одоб-ахлоқи, соғлом ва бақувватлиги билан барча қусрлардан ҳоли бўлсагина эл-юртга катта тўй томоша бериб, келин туширдим» деган фикрларини келтиргани оила қурмоқ барча даврларда давлат сиёсати даражасида эканлигини кўрсатиб берди.

Тадбир ташкилотчилари томонидан давра суҳбатида фаол иштирок этган ёш олимлар кенгаши раиси Ш.Қодирова ва докторант Л.Саидовага миннатдорчилик билдирилди.

ФА Навоий бўлими матбуот хизмати.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими