+998 79 223 42 15

ФА Навоий бўлимининг “InnoWeek–2026”даги натижалар

1 дақиқа 882 кўришлар

2026йил 27–29октабр кунлари Тошкентда 30дан ортиқ мамлакатнинг илмий ҳамжамияти, технологик компаниялари, стартап экотизими ва инвестиция ташкилотлари вакилларини бирлаштирган “InnoWeek–2026” халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий бўлимининг илмий ходимлари ҳам фаол иштирок этдилар.

Улар ўзларининг ва ҳамкорлик меморандуми асосида Хитойнинг «Чина Хинжианг Карамай Боао Индустрй & Траде Co., Лтд» компанияси мутахассислари билан биргаликда лаборатория шароитида ижобий натижалар кўрсатган маҳаллий хомашё ва норуда фойдали қазилмалар — бентонит ва палигорскит гиллари, доломит, микрокалцит ҳамда пахта чиқиндиларидан фойдаланган ҳолда полимер асосидаги 20дан ортиқ янги инновацион ишланмаларни тақдим этдилар.

Мазкур ишланмалар нефт-газ қудуқларини бурғилашда қўлланиладиган реагентлар ҳамда оқова сувларни тозалаш учун мўлжалланган юқори самарали сорбентларни ўз ичига олади.

Кўргазма доирасида Навоий бўлими ва юқорида айтиб ўтилган хитойлик компания ўртасида иккита келишув имзоланди. Биринчиси Бўлимда замонавий полимерлар кимёси лабораториясини, иккинчиси эса ҳамкорликда илмий-ишлаб чиқариш йўналишидаги Мобил геология-қидиров отрядини ташкил этишни назарда тутади. Шартномаларнинг амал қилиши 2027-йилдан бошланиши режалаштирилган.

InnoWeek–2026 дан кейинги музокараларнинг давоми сифатида, 30-октабр куни Навоий бўлими Хитойнинг яна бир компанияси — “Зҳаожин Нонферроус Метал Мининг Co., Лтд” билан ҳамкорлик меморандумини имзолади. Унинг асосий соҳаси қимматбаҳо ва рангли металларни қидириш, қазиб олиш ва бойитишдан иборатдир.

ФА Навоий бўлими матбуот хизмати.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими