Ўзр Фанлар академияси Навоий бо'лими раисининг асосий вазифалари:
-
Бўлим фаолиятини якка ҳокимлилик асосида бошқаради ва Бўлимга юкланган барча вазифалар ва функсияларнинг бажарилиши,Низомга риоя қилиниши учун шахсан жавоб беради, Бўлим ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди, уларнинг ҳуқуқларини белгилайди;
-
жорий йил ва истиқбол учун илмий тадқиқотларнинг режасини ишлаб чиқиш, шакллантириш ишларини ташкил қилади;
-
Бўлимнинг илмий-тадқиқот ишлари дастурлари асосида лабораторияларнинг, бошқа таркибий тузулмаларнинг ва тадқиқот гуруҳларининг илмий-тадқиқот режаларини тасдиқлайди;
-
юқори ташкилотларда Бўлимда ўтказилаётган тадқиқотларни молиялаштириш ва моддий-техник таъминоти бўйича масалалар муҳокама қилинаётганида иштирок этади;
-
Фанлар Академиясининг раҳбар органларида, юридик ва жисмоний шахслар ва ташкилотлар, шу жумладан халқаро ташкилотлар билан бўлган муносабатларда Бўлим манфаатларини ҳимоя қилади;
-
илмий-тадқиқот, тажрибавий ва синаш-конструкторлик ишлари мавзуларини танловга тайёрлаш, уларни амалга ошириш, илмий кадрлар етиштириш бўйича прогнозлар тайёрлаш, ажратилган маблағлар доирасида илмий-тадқиқот мавзуларини молиялаштириш ва моддий-техник таъминотини таъминлаш, илмий ишларни чоп этиш ва Бўлимнинг бошқа ишларига раҳбарлик қилади, илмий-тадқиқот ишлари бўйича ҳисоботларни тасдиқлайди;
-
Бўлим Илмий кенгаши фаолиятини бошқаради;
-
Бўлимнинг халқаро илмий алоқаларга оид ишларига раҳбарлик қилади, чет эллардаги илмий муассасалар ва олимлар билан тузилган илмий ҳамкорлик дастурларининг бажарилишини белгиланган тартибда текшириб боради;
-
Бўлимнинг Республикадаги бошқа ташкилотлар билан олиб борадиган илмий-техник фаолиятини мувофиқлаштиришни ташкил этади;
-
илмий тадқиқот ишлари ва бошқа топшириқларнинг бажарилиши юзасидан жорий текширув уюштиради, илмий тадқиқот бўлинмларининг, шу жумладан алоҳида олинган ходимларнинг илмий ишлари бўйича ҳисоботини эшитади;
-
белгиланган тартибда Бўлимнинг илмий ва илмий-ташкилий фаолияти тўғрисида юқори ташкилот ва бошқармаларга ҳисобот тақдим этади ва маърузалар қилади;
-
ҳар йили Идоралараро Илмий - техник кенгашда , Фанлар академияси хайъатида муҳокама қилиниб, мақулланган Бўлимнинг илмий, ташкилий ва хўжалик фаолияти натижалари ҳақида йиллик ҳисоботни Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади;
-
илмий ходимларнинг бўш лавозимларига танлов ўтказиш ҳуқуқига эга ва Илмий кенгашнинг танловлар натижалари бўйича қарорларини тасдиқлайди;
-
Бўлимнинг илмий рисолаларини ва ходимларнинг илмий ишларини нашрга тавсия этади, режадан ташқари ишларни титул варағида Бўлимнинг номи кўрсатилган ҳолда нашр этишга рухсат беради;
-
танловда иштирок этиши учун ўрнатилган тартибда лойиҳаларни тавсия этади;
-
ўзига берилган ваколатлар доирасида ишонч қоғозисиз, ўрнатилган тартибда Бўлим маблағларини ва шу жумладан кредит маблағларини бошқаради;
-
Бўлим номидан шартнома ва келишувлар имзолайди ва шундай шартномалар тузишга ишонч қоғозлари беради;
-
ходимларнинг штат жадвалини тасдиқлайди, илмий ташкилотлар учун ўрнатилган лавозим окладлари бўйича ва бўлинма ҳамда лойиҳа раҳбарларининг рапортлари асосида ишловчиларга меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорини белгилайди;
-
моддий рағбатлантириш ва ишчиларни мукофотлашнинг тизими ва шаклини белгилайди, лавозим окладларига устама ва қўшимча тўловлар ўрнатади, ходимларга моддий ёрдам кўрсатиш ҳақида қарорлар қабул қилади;
-
Бўлимнинг илмий ва бошқа ходимларини ишга қабул қилади, бошқа лавозимга ўтказади ва уларни ишдан бўшатади;
-
Бўлим кредитларининг бош тақсимловчиси бўлиб ҳисобланади ва уларнинг тўғри ишлатилишига амалдаги қонунчилик асосида шахсан жавоб беради;
-
Бўлим ихтиёридаги маблағ ва иш ҳақи фонди доирасида смета моддалари бўйича харажатларини тасдиқлайди;
-
иш ҳақи фонди доирасида Бўлимнинг таркибини ва штатларини, шунингдек унинг таркибига кирувчи тегишли бўлимларни тасдиқлайди;
-
Бўлимда ишлаб чиқилган Низомда белгиланган тартиб ва миқдорда ходимларга устама ва қўшимча тўловларни белгилайди;
-
Ўзбекистон Республикаси қонунларига, давлат буджетида турган корхона ва ташкилотлардаги бухгалтерлик ҳисоби инструксиясига, амалдаги давлат буджети кирим ва чиқимлар классификациясига ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг бошқа норматив ҳужжатларига мувофиқ бухгалтерлик ҳисобини ташкил этади;
-
пуллар, товар-маҳсулот ва бошқа қимматли нарсаларни қабул қилиш ва топшириш учун, Бўлимнинг кредит ва ҳисоб китоб мажбуриятларида ҳамда бухгалтерлик ҳисоботи ва балансида асос бўлиб хизмат қиладиган имзо қўйиш ҳуқуқини тегишли буйруқ билан тасдиқлайди;
-
ўрнатилган тартибда раҳбар, илмий, мухандис-техник ходимлар ва мутахассислар билан шартномалар тузади;
-
докторантураларга қабул бўйича танлов натижаларини, катта илмий ходим-изланувчиларнинг мунтазам аттестацияси натижаларини тасдиқлайди;
-
Бўлим ходимларини рағбатлантиради ва ўрнатилган тартибда интизом жазосини қўллайди;
-
суд органларида, ҳакамлик судида, банк ва бошқа муассасаларда Бўлим номидан қатнашади, шунингдек айрим шахсларга маъмурий, молиявий ва хўжалик масалаларини ҳал қилишни топширади;
-
ўрнатилган тартибда ўз ваколати доирасида Бўлим бўйича буйруқлар, қарорлар ва кўрсатмалар чиқаради;
-
Бўлимнинг асосий фонди ва бошқа мулкларининг сақланишини таъминлайди;
-
амалдаги қонунчилик ва Фанлар Академиясининг Низоми асосида берилган барча ҳуқуқлардан алоҳида ишонч қоғозисиз фойдаланади;
-
амалдаги қонунчилик асосида Бўлим фаолиятининг бошқа масалаларини кўриб чиқади ва ҳал қилади;
-
Бўлим раиси Бўлим иштирокида тузилган кичик, қўшма корхоналар, илмий марказлар ва масъулияти чекланган жамиятларнинг ишлаб чиқариш фаолиятидан олинган фойданинг таъсисчи сифатидаги Бўлимга тегишли улишларини, ҳамда хўжалик шартномаларининг бажарилишидан олинган соф фойдани, ходимларни моддий рағбатлантириш фондига, автотранспорт воситалари, асбоб-ускуналар сотиб олишга, қурилиш ва қайта таъмирлаш ишларига мустақил равишда юналтиришга хақлидир.
Ўзр ФА Навоий бо'лими раиси о'ринбосарининг асосий вазифалари:
-
Бўлим раисининг муовини раис томонидан Фанлар академиясининг президенти ҳамда “Навоий кон-металлургия комбинати” Давлат корхонаси бош директори билан келишилган холда контракт асосида (фан доктори ёки фан номзодларидан) тайинланади.
-
Бўлим раисининг муовини ўз фаолиятини бўлинма мудирлари ва лойиҳа раҳбарлари билан узвий боғланган ҳолда олиб боради ва докторантуралар фаолиятини бошқаради.
-
Бўлим раисининг муовини вазифаларнинг белгиланган тақсимотига кўра илмий ва илмий-ёрдамчи бўлимларнинг илмий ва илмий – ташкилий фаолияти учун маъсулдир.
-
Бўлим раисининг муовини раис йўқ вақтларида унинг вазифасини бажаради.
-
Бўлим раиси муовинининг ҳуқуқлари ва вазифалари .Бўлимнинг Низомига мувофиқ раис томонидан белгиланади ва лавозим йўриқномасида регламентланади.
-
Халқаро алоқаларнинг кенгайиб бориши муносабати билан, Фанлар Академиясининг президенти билан келишилган ҳолда ҳуқуқ ва мажбуриятлари Бўлим Низоми асосида раис томонидан белгиланган, раиснинг ҳалқаро алоқалар бўйича муовини лавозими киритилиши мумкин.
-
Раиснинг муовинлари бир нечта бўлганда улар ўртасидаги вазифалар тақсимоти раис томонидан махсус буйруқ чиқариш орқали белгиланади.