+998 79 223 42 15

Шуардаги Форум

2 дақиқа 2 355 кўришлар

2026-йилнинг 16–18-жулй кунлари Хитой Халқ Республикасининг Шинжон-Уйғур автоном раёни (ШУАР) Урумчи шаҳрида анъанавий «Ипак йўли» кончилик саноатида ҳамкорлик форуми бўлиб ўтди. Анжуманда Марказий Осиё мамлакатлари, Хитой, Россия, Мўғулистон, Покистон ва бошқа қатор давлатларнинг етакчи олимлари, мутахассислари ҳамда саноат корхоналари раҳбарлари иштирок этди. Халқаро майдонда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясини Навоий бўлими раиси Абдуразак Мирзаев тақдим этди.

Бу йилги мунозараларнинг асосий эътибори рақамли трансформация, технологик суверенитет ва соҳани экологиялаштиришга қаратилди. Иштирокчилар Марказий Осиё мамлакатлари билан трансчегаравий ҳамкорликни кенгайтириш — геологик қидиришдан тортиб, хомашёни чуқур қайта ишлаш ва «яшил» смарт-конларни лойиҳалаштиришгача бўлган масалаларни муҳокама қилдилар. Кўргазма майдончаларида ҳамкорларга ҳайдовчисиз карер самосваллари, конларни бошқариш учун сунъий интеллект платформалари ва масофавий назорат марказларини ўз ичига олган тайёр ИТ-экотизимлар намойиш этилди.

Ишчи дастур давомида А.Мирзаев Навоий бўлими ҳамда Хитой тадқиқот марказлари ва бизнеси ўртасидаги илмий-ишлаб чиқариш ҳамкорлигининг истиқболли йўналишлари тўғрисида маъруза қилди. Хусусан, Ўзбекистон томони космик тасвирларни қайта ишлаш ва таҳлил қилишда сунъий интеллект алгоритмларини қўллаган ҳолда, қурилаётган «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли магистрали бўйлаб истиқболли майдонларда геология-қидирув ишларини олиб боришда саъй-ҳаракатларни бирлаштиришни таклиф этди. Шунингдек, тоғ жинсларининг минералогик таркибини экспресс-таҳлил қилиш учун замонавий комплекс лаборатория ташкил этиш масаласи ҳам кўтарилди.

Форум билан бир вақтда Урумчи шаҳрида Халқаро кончилик саноати ва ускуналари кўргазмаси ҳамда Шинжон кўмир тармоғи кўргазмаси бўлиб ўтди. Ушбу тадбирлар доирасида Навоий бўлими томонидан бир қатор музокаралар ўтказилди ва улар Хитойнинг етакчи технологик компаниялари билан ҳамкорлик келишувлари имзоланиши билан якунланди. Улар орасида сунъий интеллект асосида рудаларни қуруқ сепарация қилиш ақлли тизимларини ишлаб чиқувчи Тианжин Меитенг Течнологй Co., Лтд. ҳамда экстремал шароитлар учун саноат Иот-эчимлари ва юқори тезликдаги маълумотларни узатиш тармоқларига иҳтисослашган Қуанхин Ҳигҳ Течнологй Co., Лтд. компанияларидир.

Бундан ташқари, ХХР ШУАР Фан ва технологиялар ривожланиши стратегияси институти билан жорий йилнинг октябр ойида халқаро конференсия ўтказиш бўйича келишувга эришилди.

Бу каби кенг кўламли тадбирлар нафақат Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги илмий-техникавий алоқаларни мустаҳкамлайди, балки инвестицияларни жалб қилиш, илғор «яшил» технологияларнинг самарали трансфери ва Ипак йўли Иқтисодий камари бўйлаб ягона инновацион маконни амалий шакллантиришга хизмат қилади.

ФА Навоий бўлими матбуот хизмати.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими