+998 79 223 42 15

Муносиб мукофот билан табриклаймиз!

1 дақиқа 3 616 кўришлар

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан фан, та'лим, адабиёт, маданият, сан'ат ва оммавий ахборот воситалари соҳалари ходимларидан бир гуруҳи Юртбошимизнинг 2020 йил 27 августдаги фармонига асосан давлат мукофатлари билан тақдирланди. Уларнинг ичида Фанлар академияси Навоий бўлими раиси, геология-минералогия фанлари доктори, профессор А.У.Мирзайэв ҳам бор.

Халқимизнинг илмий-интеллектуал салоҳияти ва ма'навиятини юксалтириш ҳамда та'лим соҳасини ривожлантиришдаги алоҳида хизматлари, Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, юртимиз тараққиёти, тинчлиги ва ижтимоий-ма'навий барқарорлигини та'минлашга қўшган муносиб ҳиссаси ҳамда жамоатчилик ишларидаги кўп йиллик самарали меҳнати учун Абдураззоқ Умрзоқович “Содиқ хизматлари учун” медали билан тақдирланди.

Навоий бўлими жамоаси ҳурматли устозни давлат мукофоти билан чин юракдан табриклаб, келгуси меҳнат фаолиятида ундан ҳам юқори мувафаққиятларга эришишни ва янги зафарлар қозонишни тилайди

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими