+998 79 223 42 15

Оғир жудолик

2 дақиқа 3 752 кўришлар

Инсондаги беминнат фазилатлар эл-юртига қилган хизматида, касбига фидоийлик билан қарашда намоён бўлади. Ҳар бир мамлакат тарихини ёрқин инсонлар белгилайди. Улар ҳаёти, зеҳни, билими, ма'навий ҳусусиятлари, изларидан эргаштириш қобилияти билан бошқалардан ажралиб туради.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий бўлими оғир жудоликка юз тутди. “Кимё технологияси, нанотехнологиялар ва қишлоқ хўжалиги” бўлинмаси раҳбари Усмонов Мухиддин Султоновичнинг бевақт вафоти барчамизни қайғуга солди. Қишлоқ хўжалик фанлари номзоди Мухиддин Султонович 2017 йилдан буён бўлинма мудири сифатида фаолият юритиб келган жонкуяр олим, фидокор раҳбар бўлиб, ходимлар орасида обрў-э'тибор қозонишга улгурган юксак фазилатли инсон 2020 йилининг 2 сентябр куни оламдан кўз юмди.

М.С.Усмонов 1958 йилда Наманган вилояти Чуст туманида туғилган ва ҳаёти давомида республикамиз қишлоқ хўжалиги соҳасида, хусусан пахтачиликда юзага келган муаммоларни чуқур ўрганиб, уларни ечимини топишга ҳаракат қилган, изланишлар олиб борган ва соҳа ривожига ўзининг муносиб хиссасини қўшган фидокор олим эди. Қишлоқ хўжалиги бўйича минтақамизда ўзига хос мактаб яратган, чуқур билим ва тафаккурга эга, шижоатли, ташаббускор, юксак идрокли, ноёб ақл-заковат соҳиби, яхшилик, илмий ижод нурларини таратувчи шахс етук олим эди. М.Усманов ўз фаолияти давомида соҳа ривожига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келган етук агроном-олим эди.

Олиб борган изланишлари давомида чигитни бентонит гили билан қобиқлаб экиш, бентонит суспензияси билан чигитни баргидан озиқлантириш инновасион усулларини жорий этиш ҳамда эртапишар ва серҳосил буғдой навини яратиш мақсадида маҳаллий агроминерал ресурслардан табиий геобиоактиваторларни олишнинг арзон ва самарали технологиясини ишлаб чиқиш, уни республика қишлоқ хўжалиги амалиётида синовдан ўтказиш ва бошқа шу каби мавзуларда қатор лойиҳаларни амалга ошириш билан биргаликда 2 та патент ҳамда қатор илмий мақолалар муаллифи бўлган.

Исте'додли олим ташкилотчилик ва юксак инсоний фазилатлари билан бўлим ходимлари ҳурматини қозонган. Инновасион ғоялар кашфиётчиси, шогирдларга дадил қадамлар билан илмий фаолият олиб бориш ва мамлакат иқтисодиётини ўстиришга муносиб ҳисса қўшишдек буюк мақсадларни амалга оширишларида хамнафас Усмоновнинг машаққатли меҳнати, янгиликка ва яратувчанликка йўғрилган ҳаёт мактаби илм соҳасидаги кўпчилик ёшларга ибрат бўлиши аниқ.

Бу оғир жудолик муносабати билан Фанлар Академияси Навоий бўлими жамоаси М.С.Усмоновнинг оила а'золари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими