Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий бўлимида Ўзбекистон Экологик партияси Навоий вилояти Кенгаши ходимлари иштирокида “Ўзбекистон Республикасининг Конститусиясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикасининг конститусиявий қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашига Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутат, ФА Навоий бўлими раиси А.Мирзаев Конститусиявий Қонун лойиҳасини тайёрлаш доирасида миллий қонунчилик, қадриятлар ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти, ўзбек давлатчилигининг тарихий тажрибаси, инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини та'минлаш соҳасидаги асосий халқаро стандартлар ҳамда илғор хорижий тажриба – 100 дан ортиқ мамлакат Конститусиялари, улардан 20 таси сўнгги 5 йилда қабул қилинган тажрибаларни инобатга олинганини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конститусиявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси муддати яна 10 кунга, я'ни 2022 йилнинг 15 июлгача узайтирилганини та'кидлаб ўтди.

Давра суҳбати қатнашчилари Конститусияда ҳар ким давлат та'лим ташкилотларида танлов асосида бепул олий ма'лумот олишга ҳақли эканлиги, Олий та'лим ва илмий-тадқиқот ташкилотлари қонунда белгиланган доирада ўзини ўзи бошқариш, академик эркинлик, шунингдек тадқиқотлар ўтказиш ва ўқитиш эркинлиги ҳуқуқига эга эканлиги, давлат илм-фанни ривожлантиришга, жаҳон илмий ҳамжамияти билан илмий алоқалар ўрнатишга кўмаклашиши ҳамда илмий ва техникавий ижод эркинлигидан ташқари, бадиий ижод эркинлиги берилиши ҳамда маданият ютуқларидан фойдаланиш ҳуқуқи кафолатланиши каби масалаларга ҳам алоҳида э'тибор қаратиб батафсил маълумот бердилар.
ФА Навоий бўлими матбуот хизмати.