2022 йил 20-24 июн кунлари Ўзбекистон Республикаси Инноватсион ривожланиш вазирлигида “Экология, атроф-муҳитини муҳофаза қилиш ва ўрмон хўжалигида инноватсиялар ҳафталиги” бўлиб ўтди.

Унда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси вакиллари, жумладан ФА Навоий бўлими олимлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро Инновасия маркази ва соҳавий илмий-тадқиқот институтларнинг ходимлари ўз инновацион ғоя ва ишланмалари, инновацион маҳсулотлар билан фаол иштирок этдилар.

Тадбир доирасида бўлиб ўтган ишланмалар кўргазмасида Бўлим ходимлари Нурота туманининг лалми ерларида павловния дарахтлари плантасиясини яратиш, чўл-яйлов озуқабоп ўсимликлари уруғчилиги питомнигини ташкил этиш ҳамда қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда ишлатилдадиган биопарчаланувчи вермикулит идишларини ишлаб чиқариш технологиясини яратиш каби ишланмаларини намойиш этдилар.

Тадбир давомида фаол иштирокчилар ва ташкилотларга, шу жумладан Навоий бўлимига сертификатлар ва ташаккурномалар тақдим этилди.
Бундан ташқари 2022 йил – “Халкаро шиша йили”га багишланган “Кварс” АЖ томонидан ташкиллаштирилган 23 июнда бўлиб ўтган конференсияда ҳам Бўлим олимлари иштирок этдилар.
Бунда “Кварс” АЖ техник директори С.М.Турсунбоев билан музокараларда корхонада урнатилган Германия компаниясида ишлаб чикарилган бойитиш ускунасида 2 тонна Вауш кони кварс қумини бойитиш буйича хамкорликдаги тажриба-синов ишларини олиб боришга келишилди.
ФА Навоий бўлими матбуот хизмати.