+998 79 223 42 15

Устоз Очил Ёқубовнинг нашр этилган китоби тақдимоти бўлиб ўтди

2 дақиқа 3 002 кўришлар

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий бўлими “Устоз олимлар ва меҳнат фахрийлари маслаҳатхонаси” ва “Ёш олимлар кенгаши” а'золари “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” мавзуси бўйича етук ва ёш олимлар ҳамда ёзувчилар билан “давра сухбати” ташкил этдилар.

Тадбир доирасида “Устоз олимлар ва меҳнат фахрийлари маслаҳатхонаси” фаол а'зоси, меҳнат фахрийси Очил Ёқубовнинг 80-йиллик юбилейига бағишлаб “Йиллар менинг тақдиримда” чоп этилган автобиографик эссесининг тақдимоти бўлиб ўтди. Ушбу китоб тадбир қатнашчиларда катта қизиқиш ўйғотди.

Учрашувда ФА Навоий бўлими раиси А.Мирзаев, бўлинма мудири Ў.Ҳакимов, Маслаҳатхона мудири М.Юлдашева, Ўзбекистон журналистлар ижодий уюшмаси а'зоси Н.Садриддинов ва бошқа “давра сухбати” иштирокчилари О.Ёқубовни юбилей билан чин қалбларидан қутлаб, устозга соғлик-саломатлик, ишларига омад ҳамда ижодий зафарлар тиладилар.

Очил Ёқубов хаёти ва фаолиятлари тўғрисида ма'лумотлар баён этилди. О.Ёқубов 1969 йилда Тошкент ирригасия ва қишлоқ хўжалигини механизасиялаш муҳандислари институтини тугатган. Ярим асрдан зиёд меҳнат фаолияти давомида Нурота ва Қўшработ туманлари чорвачилик фермаларини комплекс механизасиялаш, аҳоли пунктлари, шифохоналар, мактабларни ичимлик суви билан та'минлаш, сўнгги йилларда эса томчи услубда суғориш технологиясини жорий этиш мақсадида фидокорона хизмат кўрсатиб меҳнат қилиб келмоқдалар.

Мехнаткаш ва захматкаш инсон ҳамда тадбиркор О.Ёқубов умри давомида ҳаётий қарашлари, меҳнат фаолияти ҳақида ёзиб юрган ва китоб қилиб нашр қилишни орзу қилган. Орзу-ҳаваслари қутлуғ 80-йиллик юбилейи арафасида амалга ошди.

Ушбу китобни нашр қилишга ҳомийлик қилган “НКМК” АЖ Бошқарув раиси – бош директори, сенатор, Ўзбекистон қаҳрамони Қ.Санақулов: “Очил Ёқубов ажойиб инсон, янгиликка интилувчан, кат'иятли, етук мутахассис, катта хонадоннинг бошлиғи, эл-юрт э'тиборига тушган киши сифатида ном қозонган. Ҳар бир давр ўз қаҳрамонларини яратади ва улар ҳақида келажак авлод билиши керак”- деб ёзади ўз табригида. Дарҳақиқат, бундай қаҳрамонлар ёш авлод қалбида ватанпарварлик, касбига садоқат туйғуларини уйғотади.

Шу боис, Фанлар академияси “Устоз олимлар ва меҳнат фахрийлари маслаҳатхонаси” Навоий вилоят “Фидоий ёшлар телеклуби” билан ҳамкорликдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг “Фидоий ёшлар ва устоз олимлар Учинчи Ренессанс сари” номли Давлат гранти доирасида ташкил этилган ушбу учрашув Янги Ўзбекистонда Учинчи Ренессансга замин яратиш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар жараёнида устозларнинг бой ҳаётий тажрибаси, фойдали маслаҳатлари, ўгитларидан фойдаланиш ёшларнинг ма'навиятини янада оширишга хизмат қилади.

ФА Навоий бўлими матбуот хизмати.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими