+998 79 223 42 15

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий бўлимига - 5 йил!

8 дақиқа 4 812 кўришлар

2022 йил 9-10 июн кунлари Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий бўлими ташкил этилганининг 5 йиллигига бағишланган қатор тадбирлар ўтказилди. Жумладан, Навоий шаҳридаги “Ма'навият ва ма'рифат маркази” мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий-тадқиқот институтларининг ишланмалари кўргазмаси ҳамда “Фан, та'лим ва ишлаб чиқаришнинг интеграцияси – ривожланиш ва тараққиёт гарови” мавзусидаги Халқаро илмий-амалий конференсиянинг ялпи мажлиси бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирларни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад – маҳаллий иқтисодиётни ривожлантириш, жумладан, қишлоқ хўжалиги, кимё саноати, тоғ-кончилик, фармасевтика соҳаларини ривожлантиришдаги салмоқли илмий ҳажмдор маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳамда янги технологияларни тадбиқ этиш, мавжудларини такомиллаштиришдир.

Кўргазмада Фанлар академиясининг 20га яқин илмий ташкилоти олимларининг 100га яқин ишланмалари, жумладан, хорижий ҳамкорлар билан ҳамкорликда амалиётга татбиқ этилган ишланмалар намойиш этилди. Шуни та'кидлаш жоизки, Фанлар академияси илмий-тадқиқот институтининг юқоридаги йўналишларни қамраб олган бундай сайёр кўргазмаси илк бор ташкил этилган бўлиб, унга Навоий вилоятига тегишли бўлган ишланмалар танлаб олинди. Кўргазмага ташриф буюрганлар орасида вилоятдаги йирик саноат корхоналари ва қишлоқ хўжалиги кластерлари ҳамда фермер хўжаликлари вакиллари ҳам – жами 200га яқин иштирокчилар бўлиб, улар ахборот баннерлари ва кўргазмалари билан танишиш, ишланма муаллифларига саволлар бериш ҳамда уларнинг тавсияларини олиш имкониятига эга бўлдилар.

Конференсиянинг очилишида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти, академик Бехзод Юлдашев ва Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсуновлар сўзига чиқиб, Навоий бўлими ходимларини юбилей билан табриклаб, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Навоий бўлими муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуслари билан 2017 йилда ташкил этилиши вилоят учун ниҳоятда катта илмий аҳамиятга эга бўлган воқеа бўлганини та'кидладилар.

Фанлар академиясининг Навоий бўлими ташкил этилгандан сўнг вилоятимиздаги “Навоий кон-металлургия комбинати”, “Навоиязот” ва “Қизилқумсемент” аксиядорлик жамиятларининг долзарб муаммолари ўрганилди ҳамда уларнинг илмий ечимига йўналтирилган қарорлар қабул қилинди. Ушбу йўналишда мунтазам ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, Навоий вилоятидаги ишлаб чиқариш корхоналарининг ҳолатларини тизимли ўрганиш натижасида уларнинг 100га яқин муаммолари аниқланиб, ФА Навоий бўлиминиг бевосита иштирокида мазкур муаммолар ечими бўйича Фанлар академиясининг тегишли илмий тадқиқот институтлари ҳамда олий та'лим муассасалари олимларининг 200га яқин таклифлари ишлаб чиқилди.

2018-2021 йилларда Фанлар академияси илмий-текшириш институтлари, олий та'лим муассалари ва “Навоий кон-металлургия комбинати” аксиядорлик жамияти ўртасида 24 млрд. сўмлик 20 тага яқин хўжалик шартномалари тузилиб, илм-фан ютуқлари ишлаб чиқаришга муваффақиятли жорий этиб келинмоқда.

Ўтган 5 йил мобайнида Бўлим томонидан Фанлар академияси илмий-тадқиқот институтлари ва олий та'лим муассасалари билан биргаликда 5та инновасион, 4та амалий ва битта фундаментал ҳамда 3та тижоратлаштириш йўналишидаги лойиҳалар ҳамда 2та хўжалик шартномаси бўйича ишлар амалга оширилди.

Фанлар академиясининг Навоий бўлими томонидан қишлоқ хўжалик соҳасида ҳам илмий изланишлар олиб борилаётгани, ҳосилдорликни бир неча баробарга оширишга хизмат қилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистонда биринчи бор қишлоқ хўжалик экинлари уруғларини бентонит гили кукуни билан қобиқлаш орқали уларни экиш учун тайёрлашнинг инновасион усули ишлаб чиқилди. Дала синовлари 2018-2020 йилларда Навоий, Наманган, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларидаги бир қатор фермер хўжаликларининг 396 гектар пахта майдонларида ўтказилди ҳамда пахта ҳосилдорлиги 15-20 фоизга ошганлиги қайд этилди.

Бундан ташқари, бўлим олимлари томонидан яратилган экинларни баргидан ўғитлар билан озиқлантиришда бентонит гилларининг 2-фоизлик суспензиясидан фойдаланиш усули ҳам ҳосилдорликнинг 10-15 фоизгача ошишини тажриба-синовларда исботланди.

Бу ишланмалар қўшни Тожикистонда ҳам қизиқиш уйғотди. Жумладан, Тожикистон Республикасининг илм-фан, технологиялар ва инновасиялар соҳаларини ривожлантиришнинг 2021-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясига ФА Навоий бўлими олимларининг инновасион технологияси бўлган пахтачиликда бентонит гилларини қўллаш технологияси таклиф сифатида киритилган.

Айтиш жоизки, бу ишланмалар самарадорлигини Нуроталик фермер Умрбек Нарзуллаев қурғоқчил мавсумида лалми ерларда пахта ва ғалладан мўл ҳосил олишга муваффақ бўлганлиги билан тасдиқлади.

Шунингдек, Навоий бўлими раиси Абдуразак Мирзаев ҳам ма'руза қилди. У бўлим ютуқлари билан иштирокчиларни қисқача таништирди. Хусусан, бугунги кунда бу ерда 24 нафар ходим меҳнат қилаётгани, жумладан, 15 нафар илмий ходим, шундан 3 нафари фан доктори, 7 нафари фан номзоди ва фалсафа доктори (Пҳд) эканлигини ма'лум қилди. Бундан ташқари, бўлимда докторантура ташкил этилган бўлиб, ҳозирда 16 нафар таянч докторанти (Пҳд) таҳсил олмоқда. 2020-2022 йиллар давомида техника фанлари доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун 1 нафар докторант, фалсафа доктори (Пҳд) илмий даражасини олиш учун 8 нафар таянч докторант диссертацияларини ҳимоя қилган бўлса, шулардан тўрт нафари - муддатидан олдин. Бўлимда 2020 йилдан бошлаб стажер-тадқиқотчилар институти ҳам ўз фаолиятини олиб бормоқда. 2022 йилда 3та стажер-тадқиқотчи ўқишга қабул қилинди.

А.Мирзаев техник лойиҳаларга батафсил тўхталиб ўтди. Жумладан, “Навоиязот” Ажда асетилен ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўладиган қурум чиқиндиси таркибидаги ноорганик қолдиқ қўшимчалардан тозалаб техник углерод олишнинг флотасион усули ва мақбул технологияси ишлаб чиқилди. Бухоро вилояти ҳудудидаги “Тасқазган кони графит рудасини флотасия усулида бойитиш”га бағишланган амалий лойиҳа доирасида графит рудасини бойитишнинг инновасион технологияси ишлаб чиқилди. Натижада лаборатория шароитида графитли қаламлар, пайвандлаш электродлари ва юқори ҳароратга чидамли оловбардош материалларнинг намуналари олишга эришилди. Бойитилган графитдан фойдаланиб “Бекобод-Огнеупор” Мчж билан ҳамкорликда оловбардош материаллар ишлаб чиқилди. Навоий вилоятининг Навбаҳор туманидаги Вауш кони доломитидан саноат тармоқларининг кўпгина корхоналари учун зарур хом ашё ҳисобланган магний оксиди олишнинг комбинасияланган янги усули ишлаб чиқилди. Магний оксиди республикадаги минерал ўғитлар, қурилиш материаллари ва оловбардош буюмлар ишлаб чиқариш корхоналарида ҳамда фармасевтика саноати ва тиббиётда кенг қўлланилади. Вауш кони бентонит гилини қайта ишлаш ва унинг структурасини модисикасиялаш технологияси ишлаб чиқилиб, металлургияда, қуймакорликда эритилган металларни қолипларга қуйишда қолиплар тайёрлаш ҳамда нефт ва газ қудуқларини бурғулаш эритмалари учун жорий этилмоқда. Бўлим олимлари Навоий вилояти Навоий шаҳридаги “Триумф Горняк” Мчж билан ҳамкорликда Қорақалпоғистон Республикаси Қораўзак тумани ҳудудидаги Тебинбулоқ конидан вермикулит хом ашёси чуқур қайта ишлаш орқали вермикулитни кўпчитиш технологиясини такомиллаштириш, иссиқҳона шароитида қишлоқ хўжалиги учун кўчатларни етиштиришда фойдаланиладиган, зарур органик-минерал озуқалар билан тўйинтирилган биопарчаланувчан тувакчалар, шунингдек вермикулитли иссиқликдан ҳимояловчи ва оловбардош плиталар ишлаб чиқариш технологияси ишлаб чиқилди.

Шунингдек, Халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича фаол ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, ўтган давр мобайнида Фанлар академияси Навоий бўлими томонидан ҳамкорлик бўйича 80 га яқин меморандум ва келишувлар имзоланган бўлиб, шундан 30 дан ортиғи хорижий ташкилот, муассаса ва компаниялар, хусусан, Россия Федерацияси, Хитой Халқ Республикаси, Америка Қўшма Штатлари, Белоруссия, Болгария, Латвия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркия, Эрон Ислом Республикаси каби давлатларидан.

Россиянинг “Салус” компаниялар гуруҳи ва “Теокортекс” Мчж билан биргаликда республикамизнинг бир қатор вилоятларида қишлоқ хўжалик маҳсулотларига нокимёвий ишлов беришга ихтисослашган илмий-ишлаб чиқариш Марказларини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди. Болгариянинг “Paulownia БГ” Мчж ва Қирғизистоннинг “Кут Дарак” Мчж билан ҳамкорликда Нурота туманининг лалми ерларида павловния плантасияси ва ушбу дарахтларнинг кўчатлари учун питомник ташкил этиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда. Бўлими ва Латвия Республикасининг “БАО” АЖ ўртасида имзоланган ўзаро келишув меморандуми асосида Навоий вилоятининг Конимех тумани “Азнек” майдони фосфорит рудаларини қайта ишлаш ва бойитишнинг инновасион технологияларини ишлаб чиқиш бўйича илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси ва ФА Навоий бўлими ўртасидаги икки томонлама илмий-техник ҳамкорлик доирасида бўлимнинг илмий-техник базасини мустаҳкамлаш учун 2020 йилда мазкур элчихона томонидан бўлимга 7 минг Ақш доллари миқдорида беғараз ёрдам ажратилди. Ушбу маблағлар эвазига ташкил этилган лаборатория сув ва тупроқ таркибини кимёвий ва механик жиҳатдан таҳлил қилиш учун мўлжалланган бўлиб, тупроқда кимёвий таҳлиллар ўтказиш орқали мелиоратив ва агротехник тадбирларни тўғри белгилаш ва экинларни тўғри жойлаштириш имконини беради. 2021 йилнинг 23 декабрида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий бўлими томонидан “Ўрта Осиё геологиясини ўрганишнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари” номли Халқаро илмий-амалий конференсия ўтказилди. Анжуманда Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия Федерацияси, Белоруссия, Латвия ва Хитой Халқ Республикасиинг 30дан ортиқ турли илмий-тадқиқот институтлари, олий ўқув юртлари, компания, корхона ва ташкилотларидан 100га яқин етук геологлар ва турдош йўналишлардаги таниқли олимлар, тадқиқотчилар, докторантлар ва талабалар иштирок этди. “Ўрта Осиё геологияси” беш жилдли илмий рисоласини тайёрлаш асосий муҳокама мавзуларидан бири бўлди. Анжуман натижаларига қўра икки жилдли конференсия материаллари чоп этилди ва унга 150дан ортиқ илмий мақолалар киритилган.

2022 йил 9-10 июн кунлари ўтказилган конференсияга 300дан ортиқ тезислар келиб тушди, улар конференсия материалларининг уч жилдли тўпламга киритилган. Муаллифлар орасида Ўзбекистон, Белоруссия, Белгия, Болгария, Германия, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Латвия, Россия, Тожикистон каби дунёнинг 11 давлатидан илмий ташкилот, корхона ва олий ўқув юртларининг олимлари, ёш тадқиқотчилари, докторантлари ва талабалари бор.

Ялпи мажлисдаги ма'рузалар жонли ва онлайн режимда ўқилди. Сўзга чиққанлар бундай тадбирлар олимлар томонидан яратилган илмий ишланмаларни амалиётга татбиқ этиш, сўнгги илмий ишлар натижаларини кенг жамоатчиликка етказиш, фан, та'лим ва ишлаб чиқариш интеграциясини та'минлаш имконини бераётганини алоҳида та'кидладилар.

Шунингдек, тадбирлар орасидаги танаффусда Фанлар академияси раҳбарияти билан ёш тадқиқотчилар ўртасида мулоқот бўлиб ўтди ва унда Навоий бўлимининг 4 нафар докторант ва ёш ходимларига Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг “ХХИ аср – интеллектуал ёшлар асри” Республика илмий ва илмий-амалий анжуманидаги фаол иштироки учун сертификат билан тақдирландилар.

Эртаси куни анжуманга келган хорижлик меҳмонлар билан музокаралар давом этди. Хусусан, Белоруссиянинг “Политехник” БМТУ Итпнинг бош директорининг инновасион фаолият бўйича ўринбосари Павел Лушик ва Россия Фанлар академиси Сибир бўлимининг Автоматика ва электрометрия институти тижоратлаштириш бўйича директори Натал'я Боровикова билан учрашувда томонлар турли йўналишларда ҳамкорликни оширишга келишиб олдилар. Нурота туманидаги лалмикор ерларда паловния плантасиясини барпо этиш лойиҳасини амалга оширишда ҳамкор “Paulownia БГ” Мчж бош менежери Джан Дуралов эса плантасиядаги ишларнинг ҳолати билан жойида танишди.

Якунида Фанлар академияси раҳбарияти ўтказилган тадбирларга юқори савияда тайёргарлик кўрилганини та'кидлади. Иштирокчилар Навоий бўлими тажрибасини инобатга олган ҳолда Фанлар академиясининг ҳудудий бўлимларида ҳар йили шундай кўргазма ва анжуманларни ўтказиш тўғрисида қарорга келишди.

Февзи Истаблаев,

ФА Навоий бўлими матбуот котиби.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими