+998 79 223 42 15

Воқеалар марказида

5 дақиқа 3 124 кўришлар

2021 йил декаб ойининг иккинчи ўн кунлиги Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий бўлими олимлари, шу жумладан, унинг ёш ходимлари ва докторантлари учун, тадбирларга жуда бой бўлди.

Бўлим ўз ишланмаларини Тошкентда намойиш этди

14-18 декабр кунлари Тошкентнинг «Ўзекспомарказ» миллий кўргазма мажмуасида Республика тармоқлараро саноат ярмакаси бўлиб ўтди. Унда Фанлар академияси Навоий бўлими ҳам ўз ишланмалари билан иштирок этди.

Жумладан, Вауш конининг нома'дан фойдали қазилмалари намуналари намойиш этилди. Булар қурилиш эҳтиёжларини қондириш ва шиша ишлаб чиқариш учун бойитилган кварс қуми, дала шароити синовларида қишлоқ хўжалик экинлари уруғларини қобиқлаб экишда ўз самарадорлигини кўрсатган бентонит гиллари ҳамда Бўлим томонидан яратилган инновацион усул билан магнезит олинадиган доломит, шунингдек, асосий компоненти магнезит бўлган магнезиал ўтга чидамли ғишт намуналаридир.

Бундан ташқари Тошқазган кони графитидан тайёрланган маҳсулотлар, я'ни периклазуглеродлик ўтга чидамли ғиштлар ҳамда қўлбола усулда тайёрланган қалам ва пайвандлаш учун электродлар намуналари намойиш этилди.

Шу билан бирга, Бўлим олимлари томонидан ишлаб чиқилган ва қишлоқ хўжалик экинларини баргидан озиқлантиришда дала синовларида ўз самарасини кўрсатди янги “Бенто-карбамид” минерал ўғити кўргазма иштиокчилари орасида катта қизиқиш уйғотди.

Кўргазма давомида республиканинг бир қанча илмий-тадқиқот муассасалари билан алоқалар ўрнатилиб, турли йўналишларда ҳамкорлик қилиш тўғрисида келишувга эришилди.

Халқаро ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда

16 декабр куни Навоий бўлимига Россиянинг биринчи Президенти Б.Н.Эл'син номидаги Урал федерал университети вакиллари ректор Виктор Кокшаров бошчилигида ташриф буюрдилар.

Беш нафар россиялик олим ва ўқитувчилар Навоий давлат кончилик институти талабаларига дарслар ўтказиш учун Навоийга келишган. Улар Фанлар Академиясининг бўлими институт биносида жойлашганини хуш кўришди. Талабалар та'лим муассасасидан чиқмасдан олимлар, шу жумладан, таклиф қилинган имлий ходимлар билан мулоқот қилишлари ва келажакда ўз ҳаётларини илм-фан билан боғлашлари мумкин бўлган бундай механизмнинг самарадорлигини та'кидладилар.

Россиялик меҳмонлар билан музокараларни Бўлим раиси Абдуразак Мирзаев олиб борди. Учрашув давомида томонлар ўз ишланмаларини бир-бирларига тақдим этиб, янада яқинроқ ҳамкорликни йўлга қўйиш зарурлиги тўғрисида бир қарорга келишди. Биринчи қадам эса бугунги кунда томонлар томонидан имзолаш арафасида бўлган Ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум лойиҳаси бўлди.

Бундан ташқари, 17 декабр куни Навоий вилоятининг Нурото тумани лалми ерларида павловния плантасиясини яратиш истиқболларини муҳокамасига бағишланган видеойиғилиш ўтказилди. У Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонасининг иккинчи котиби жаноб Лю ташаббуси билан ташкил этилди.

Унда Фанлар академиясининг Навоий бўлими ва Хитой Халқ Республикасининг “Донгҳуа Тианзе Ecological Течнологй Co” компанияси илмий ходимлари ҳамда Болгария Республикасининг “Paulownia БГ” Мчж, Қирғизистон Республикасининг “Кут Дарак” Мчж ва Россия Федерациясининг “Салус” АЖ, шунингдек, Ўзбекистоннинг бошқа илмий-тадқиқот институтлари ва компанияларининг вакиллари иштирок этди.

Муҳокама давомида томонлар иккита тенг қисмга бўлинган павловния плантасиясини яратиш имкониятларини муҳокама қилдилар. Бирида Болгария, иккинчисида эса – Хитой технллогияси бўйича тез ўсар дарахтларни етиштириш режалаштирилди. Бундан ташқари ушбу майдонда томчилатиб суғориш тизимини жорий этиш ва ўзбек ёшларини “Paulownia БГ” Мчж плантасияларида стажировка ўташ учун юбориш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Ушбу босқичда видеойиғилиш барча иштирокчилари томонидан ўзаро ҳамкорлик механизмини яратиш ва келишиш ишлари олиб борилмоқда.

Муддатдан олдин яна бир диссертасия ҳимояси бўлиб ўтди

19 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий бўлими таянч докторанти Акбаржон Жумаев 05.02.02 – “Механизмлар ва машиналар назарияси. Машинашунослик ва машина деталлари” ихтисослиги бўйича “Тасмали конвеер таркибли йўналтирувчи роликли механизмлари конструксиясини такомиллаштириш ва параметрларини асослаш” мавзусида техника фанлари фалсафа доктори (Пҳд) диссертасиясини муддатдан олдин ҳимоя қилди.

Диссертасия ҳимояси Наманган муҳандислик-қурилиш институти ҳузуридаги илмий кенгашнинг мажлисида бўлиб ўтди. Шу билан, Акбаржон муддатидан олдин диссертасиясини ҳимоя қилган Бўлимнинг иккинчи, жами ҳисобида эса бешинчи докторанти бўлди.

А.Жумаевнинг иши тасмали конвеер таркибли йўналтирувчи роликли механизмлари конструксиясини такомиллаштириш ва параметрларини асослашга бағишланган бўлиб, олинган натижалар шуни кўрсатдики, таркибли йўналтирувчи роликли механизмда думалаш подшипниги ўрнига сирпанувчи таянч вазифасини бажарувчи детал қўлланилганда механизм механик шкастланиши 5,6 фоизгача ва ташқи та'сир натижасида шкастланиш 4,99 фоизгача камаяди.

Илмий кенгашнинг барча а'золари А.Жумаевга техника фанлари фалсафа доктори (Пҳд) илмий даражаси берилишини бир овоздан ма'қулладилар.

Фидоий ёшлар ва Учинчи Ренессанс

Шу куни, я'ни 18 декабрда Навоий бўлимида “Устоз олимлар ва меҳнат фахрийлари маслаҳатхонаси” ва Ёш олимлар Кенгаши томонидан “Фидоий ёшлар ва Учинчи Ренессанс” мавзусида семинар бўлиб ўтди. Ушбу семинар Навоий вилоят “Фидоий ёшлар телеклуби” ННТ билан ҳамкорликдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг “Фидоий ёшлар ва устоз олимлар Учинчи Ренессанс сари” номли Давлат гранти доирасида ташкил этилиб, унда Навоий бўлими ёш олимлари, телеклуб ва маслаҳатхонанинг фаол а'золари иштирок этишди.

Тадбирни Навоий бўлими раиси, Абдуразак Мирзаев кириш сўзи билан очиб, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий бўлимининг ташкил этилиши, илмий-тадқиқот соҳасидаги ютуқлари ва бугунги кунда давлатимиз томонида ёшларга ва олимларга берилаётган э'тибор ҳақида тўхталди.

Навоий вилоят телерадио компанияси ва “Фидоий ёшлар телеклуби” ННТ директори Ғўлом Султонов вилоятда яшаётган, ижод қилаётган серғайрат, эркин фикрли ёшларни бирлаштириш, уларнинг сиёсий онгини, янада ўстириш, фикрлаш доирасини кенгайтириш, ташкилотчилик маҳоратини ошириш, қобилятларини рўёбга чиқаришда ёшларга кўмак бериш, ёшлар иштирокида жаҳон телесоҳа талабларига жавоб берувчи илғор, прогрессив ва демократик телекўрсатувлар яратиш Телеклубнинг асосий мақсади эканлигини ва бу соҳада олимлар билан ҳамкорлик Учинчи Ренессанс пойдеворини яратишда муносиб ҳисса қўшишдаги самарали тандем бўлишини айтди.

Семинар сўнгида Навоий бўлими “Устоз олимлар ва меҳнат фахрийлари маслаҳатхонаси” фаоли, Навоий кон-металлургия комбинатининг меҳнат фахрийси ва комбинат тизимида биринчи маҳаллий геологларидан бири бўлган Ҳамид Шарипов 75-йиллик юбилейи билан қизғин муборак этилди. Ҳамда устоз олимлар ва фидоий ёшлар Янги Ўзбекистонда Учинчи Ренессансга замин яратиш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар жараёнида устозларнинг бой ҳаётий тажрибаси, фойдали маслаҳатлари, ўгитларидан фойдаланиш ёшларнинг ма'навиятини янада оширишга қаратилган ишларнинг натижадорлигини ошириш бўйича режалар белгилаб олди.

Февзи ИСТАБЛАЕВ,

ФА Навоий бўлими матбуот котиби.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими