+998 79 223 42 15

Геологлар ҳамкорлик қилишга тайёр

2 дақиқа 2 928 кўришлар

2021 йилнинг 23 декабрида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий бўлими томонидан “Ўрта Осиё геологиясини ўрганишнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари” номли Халқаро илмий-амалий конференсия ўтказилди.

Анжуманда Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия Федерацияси, Белоруссия, Латвия ва Хитой Халқ Республикасиинг 30дан ортиқ турли илмий-тадқиқот институтлари, олий ўқув юртлари, компания, корхона ва ташкилотларидан 100га яқин етук геологлари ва турдош йўналишлардаги таниқли олимлари, тадқиқотчилари, докторантлари ва талабалари иштирок этди. Башоратланган ва тасдиқланган захираларга эга фойдали қазилма конларининг жойлашуви янгиланган ма'лумотлар ва хариталари билан беш жилдли “Ўрта Осиё геологияси” илмий рисоласини тайёрлаш асосий муҳокама мавзуларидан бири бўлди.

Фанлар Академияси Навоий бўлими раиси Абдуразак Мирзаев ўзининг кириш сўзида Ўзбекистонда сўнгги йилларда геология соҳасига катта инвестисиялар киритилгани, энг илғор технологиялар жорий этилганини та'кидлади. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимида Геология фанлари университети ташкил этилди. Яқинда Юртбошимиз ушбу та'лим муассасасига ташрифи чоғида янги университетда яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Шунда давлатимиз раҳбари геологиянинг иқтисодиёт учун аҳамияти беқиёс эканини та'кидлади. Сўнгги йилларда илмий мактабларни қайта тиклаш, кадрлар тайёрлашга э'тибор қаратилгани, яхши шароитлар яратилгани, энг илғор илмий усуллар ва лаборатория ускуналари жорий этилаётганини айтиб, энди натижалар учун ишлаш кераклигини та'кидладилар. Бундан ташқари, 2021 йилнинг 22 декабрида Юртбошимиз “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” Ажга ташриф давомида “Ёшлик-1” конини ўзлаштириш бўйича мегалойиҳанинг амалга ошириш ишларни кўздан кечирди. Унда Президентимиз геология – ҳамма ишимизда катализатор эканлигига алоҳида урғу бердилар.

Шуни та'кидлаш жоизки, илмий рисола яратиш ғояси Бўлим ёш олимларининг Навоий кон-металлургия комбинати бош директори Қувондиқ Санақулов билан учрашувларидан бирида пайдо бўлди. Бу таклиф Ҳукумат томонидан қўллаб-қувватланди. Геология чегарани билмайди ва бу ишни фақатгина барча бешта Марказий Осиё республикалари ва қўшни давлатларнинг са'й-ҳаракатлари билан амалга ошириш мумкин.

Конференсия давомида геология, фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш соҳаларига оид 20га яқин ма'рузалар тингланди. Нутқлар жонли бўлиб, уларни кузатиб борган иштирокчилар ўртасида савол-жавоблар ҳақиқий илмий музокарага сабаб бўлди.

Тадбир якунида Россия Федерацияси ва Марказий Осиё давлатларининг ҳар бирида рисола учун ма'лумот тўплайдиган ишчи гуруҳлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Конфересия иштирокчилари бу ишнинг долзарблигини та'кидладилар, чунки Марказий Осиё геологиясига оид умумлаштирилган ма'лумотлар 30 йилдан ортиқ вақт давомида янгиланмаган. Ўзбекистонлик ишчи гуруҳ а'золарининг дастлабки рўйхатига еттита илмий-тадқиқот институти ва корхоналаридан 20дан ортиқ олимлар ва тадқиқотчилар киритилди.

Конференсия материалларини тўплам кўринишида чоп этилиши кўзда тутилган.

Шуни ҳам та'кидлаш жоизки, Фанлар Академияси Навоий бўлими та'сисчилигида ташкил этилган “Қизилқум Истиқболлари" Мчжга яқинда “Вауш” доломитлар ва қўшимча бентонитли гиллар ва кварс қумлар участкасини геологик жиҳатдан ўрганиш мақсадида Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қа'ри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лисензия берилди. Фаол дала ишлари 2022 йилнинг биринчи чорагида бошланиши режалаштирилган.

Февзи ИСТАБЛАЕВ,

ФА Навоий бўлими матбуот котиби.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими