Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Инноватсион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказилган ан'анавий “InnoWeek.Уз-2021” халқаро инноватсион ғоялар ҳафталиги ўз ниҳоясига етди. Ҳафталик доирасида Халқаро инноватсиялар ярмаркаси бўлиб ўтди. Унда Фанлар академияси Навоий бўлими ҳам ўз ишланмалари билан иштирок этди.

Жумладан, Бўлим олимлари ва докторантлари Вауш конининг нома'дан фойдали қазилмалари намуналарини намойиш этдилар. Булар қурилиш эҳтиёжлари учун бойитилган кварс қуми, дала шароити синовларида қишлоқ хўжалик экинлари уруғларини, биринчи навбатда пахта чигити ва буғдой донларини қобиқлаб экишда ўз самарадорлигини кўрсатган бентонит гиллари ҳамда доломитдир. Охирги фойдали қазилмадан Бўлим томонидан яратилган инновацион усул билан ўтга чидамли маҳсулот ишлаб чиқаришда ишлатиладиган магнезит олинган.
Кўргазмада, шунингдек, асосий компоненти магнезит бўлган магнезиал ўтга чидамли ғишт намуналари ҳам намойиш этилди. Тошқазган кони графитидан эса “Тошқазган кони ма'данидан электротехника, металлургия ва кимё саноатида фойдаланишга яроқли бўлган графит бойитмасини олиш технологиясини яратиш” лойиҳаси доирасида периклазуглеродлик ўтга чидамли ғиштлар намуналари ҳам тайёрланди.
Шуни та'кидлаш жоизки, ишланмаларнинг иккаласи ҳам 2020 йил 12 апрелдаги ПҚ-4805-сонли Ўзбекистон Республикаси Президент қарори билан тасдиқланган “Кимё ва биология йўналишларидаги илмий ташкилотларнинг истиқболли илмий ишланмаларини тижоратлаштиришни ташкил этиш дастури”га киритилган. Ғиштлар “Бекобод-Огнеупор”Мчж Қкда тайёрланди. Кўргазмадан сўнг улар иссиқликга қаршилигини Тошкент вилояти Паркент туманида жойлашган ва Ўзбекистон ФА “Физика-Қуёш” Иичбга тегишли бўлган Катта қуёш печида синаш учун юборилди. Ма'лумот учун шуни айтиш керакки, дунёда шунга ўхшаш яна бир печ' фақат Франсияда мавжуд.
Бундан ташқари, ярмарка иштирокчиларига Тошқазган кони графитидан бойитилган углерод хом ашё сифатида ишлатилган ва қўлбола усулда тайёрланган қалам ва пайвандлаш учун электродлар намуналари намойиш этилди.
Хафталик якуни билан Навоий бўлими ишланмаларига қизиқиш билдирган бешта махаллий ИТИ ва Оўюлари билан ҳамкорлик тўғрисида меморандумлар тузилди.
Бўлим кўргазма ўтказишда фаол иштироки учун ташаккурнома билан тақдирланди.
ФА Навоий бўлими матбуот хизмати.