+998 79 223 42 15

Ёш олимлар боғига асос яратилди

1 дақиқа 2 852 кўришлар

Жорий йилнинг 2 ноябр куни Ўзбекситон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш, шу орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни ҳозирги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш топшириғи тегишли вазирлик ва қўмиталарга берилди. Давлатимиз раҳбари ушбу савобли ишда ҳар бир ташкилот, ҳар бир фуқаро ўз ўрнини топиши кераклигини та'кидлади.

Ушбу вазифани бажариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий бўлими ва Бўлим касаба уюшмаси қўмитаси қўшма қарори қабул қилинди. “Долзарб 40 кунлиги” доирасида режа бўйича 148 туп мевали дарахт экиш кўзда тутилган эди, аммо Бўлимнинг докторантлари ва ёш олимлари томонидан жами 220та олча, ўрик ва олхўри кўчатларини экиб “Ёш олимлар боғи”ни яратиш таклиф қилинди ва раҳбарият томонидан ма'қулланди.

Мазкур боғни яратиш учун очиқ майдон кераклигини инобатга олиб, Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институтининг Навоий илмий-тажриба стансияси ерларида ҳамкорликда амалга оширишга келишилди.

Шундан сўнг Бўлим ва стансия ходимлари биргаликда ер тайёрлаб, кўчатларни экдилар. Келажакда бу ерга томчилатиб сўғориш технолоиясини қўллаш режалаштирилди.

Шуни та'кидлаш жоиз-ки, Бўлим олимлари стансия ходимлари билан бир неча йиллар давомида ҳамкорликда қишлоқ хўжалиги йўналишида илмий тадқиқотлар олиб бормоқдалар. Мисол учун, жорий йилда кузги буғдойнинг ўсиб ривожланиши ва ҳосилдорлигига бентонит гиллари кукунининг та'сирини ўрганиш мақсадида тадқиқот ишлари олиб борилди. Ушбу тадқиқот ишлари буғдойнинг “Дурдона” нави уруғларини бентонит гиллари кукуни билан қобиқлаб экиш ва баргидан бентонит ва минерал ўғитли суспензия билан озиқлантириш буйича илмий изланишлар олиб борилганида, 31,6 фоизгача қўшимча ҳосил олишга эришилди.

Февзи ИСТАБЛАЕВ,

ФА Навоий бўлими матбуот котиби.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими