+998 79 223 42 15

“Триумф Горняк” билан ҳамкорлик кенгаймоқда

2 дақиқа 2 388 кўришлар

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий бўлими хусусий корхоналар билан илмий-техник ҳамкорликни кенгайтирмоқда. Жумладан, Бўлимда бўлим раиси А.Мирзайэв бошчилигида Навоий вилояти ҳудудий Инноватсион ривожланиш бошқармаси бошлиғи Ў.Мирзойэв ва ҳамкор корхоналардан бири “Триумф Горняк” Мчж раҳбарияти иштирокида инноватсион фаолият, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини кучайтириш бўйича учршув ўтказилди.

Та'кидлаш жоизки, ушбу корхона мутахассислари билан Бўлим олимлари турли хил йўналишдарда, шу жумладан, вермикулит хом ашёсини комплекс қайта ишлаш, бойитиш ва ундан қурилиш индустрияси, қишлоқ хўжалиги ва саноат корхоналарининг эҳтиёжлари учун импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп турли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш технологияларни яратиш ва жорий этиш бўйича 2021 йилдан ҳамкорликда фаолият олиб бормоқдалар. ФА Навоий бўлими олимлари томонидан ишлаб чиқилган технология асосида иссиқҳона шароитида кўчат етиштиришда биопарчаланувчан вермикулитли идишчаларни ишлаб чиқаришни “Триумф Горняк” Мчжда амалиётда жорий этишга қаратилган мазкур лойиҳа ушбу йўналишдаги амалий ҳамкорликнинг намунасидир.

Вермикулитли биопарчаланувчан идишчалардан фойдаланиш иссиқхона хўжалигида экологик соф ва юқори ҳосил олишнинг гарови бўлиб, ўсимликнинг нозик ва ҳали тўлиқ шаклланмаган илдиз тизимини доимо иссиқ, совуқ ҳароратдан ҳимоялайди. Ҳозирги ер ресурслари чегараланган ва иқлим ўзгаришлари сабабли сув ресурсларининг глобал миқёсда танқислиги тобора кучайиб бораётган шароитда ушбу инновацион ишланманинг аҳамияти каттадир.

Жумладан, юқори ҳосил олишда сарфланадиган табиий биогумус ва минерал ўғитларни минимал даражада ва юқори аниқликда айнан ўсимлик илдизига етказиб беришни ҳамда идишчаларга қадалган усимлик уруғи ва ўсиб чиққан ниҳол ўсаётган чириндили тупроқнинг намлигини бир текис тарқалишини та'минлайди.

Э'тиборли жиҳатлардан яна бири - вермикулитли идишчаларни ташиш ва сақлашнинг осонлиги ва қулайлигидир. Вақти ўтиб, иссиқҳонала етиштирилган ўсимлик ниҳоллари етарлича ўсганидан сўнг уларни тупроқга идиш билан кўчириб ўтказилганида вермикулитли идишчалар табиий шароитда тирик микроорганизмларнинг фаолияти натижасида парчаланиб, тупроққа сингади ва ўзининг таркибидаги микро- ва макроэлементлар билан ўсимликнинг ўсиши ва ривожланиб ҳосил бериши учун экологик соф озуқа бўлиб хизмат қилади.

Вермикулитли биопарчаланувчан идишчаларнинг қўлайликлари Бўлимда лаборатория шароитида ва кичик иссиқхонада синаб кўрилди ва ўз исботини топди.

ФА Навоий бўлими матбуот хизмати.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими