+998 79 223 42 15

Тоғ-кон ва геологик масалаларни ечишга қаратилган ҳамкорлик

2 дақиқа 2 421 кўришлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёйэв ҳузурида илм-фан ва инноватсияни ривожлантириш борасида олийгоҳ, илмий ташкилотлар, тармоқ ва ҳудудлар олдидаги устувор вазифаларга бағишланган кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишларидан бирида тегишли ташкилот ва муассасаларга Навоий ва Олмалиқ кон-металлургия комбинатларининг техноген чиқиндилар таркибидан олтин, кумуш, рангли ва ноёб металларни ажратиб олиш технологияларини яратиш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш бўйича ишларни бошлаш бўйича топшириқлар берилган эди.

Ушбу масалани ҳал қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий бўлими Ўзбекистондаги илмий-тадқиқот муассасаларининг ички салоҳиятидан ташқари, хорижий шерикларни ҳам жалб қилишни режалаштирмоқда. Шундай қилиб, 2023 йил ноябр ойининг биринчи кунида Бўлим раиси Абдуразак Мирзаев “ТРАНС ЭНГИНЕЭРИНГ Генерал Традинг – Ф.З.C” компаниясининг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси раҳбари Прусис Гиртс билан музокаралар ўтказди. Учрашув натижасида томонлар ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.

Музокаралар давомида А.Мирзаев ҳамкасбига Навоий бўлимининг ишланмаларини тақдим этди. Ўз навбатида, П.Гиртс Транс Энгинеэринг Генерал Традинг бош офиси Бирлашган Араб Амирликларида жойлашганлигини айтди. Компания микропросессорли автоматлаштириш ва телемеханика тизимлари ва электр та'миноти тизимларини ривожлантиришга ихтисослашган. Шунингдек, у фойдали қазилмаларни тадқиқ килиш ва қазиб олиш, шу жумладан тоғ-кон корхоналарининг техноген чиқиндиларидан фойдали компонентларни ажратиб олиш учун зарур технологиялар ва ускуналарга эга эканлигини та'кидлади. Хусусан, у Навоий ва Олмалиқ кон-металлургия комбинатларининг техноген чиқиндилари борасида илмий тадқиқотлар ўтказиш ва улардан фойдали компонентлар олишнинг самарали технологияларини ишлаб чиқишга қизиқиш билдирди. Шу билан бирга, у ушбу тадқиқотларни ўтказиш билан боғлиқ харажатларни компания қоплашга тайёрлигини та'кидлади ва Навоий бўлимидан комбинатлар билан алоқа ўрнатишда ёрдам сўради.

Яқин кунларда бу масалани Навоий ва Олмалиқ кон-металлургия комбинатлари раҳбарияти билан муҳокама қилиш режалаштирилган.

Шунингдек, томонлар маҳаллий вақтинча ишсиз аҳоли учун компаниянинг талабига биноан керакли мутахассисликларни ўзлаштириш учун қисқа муддатли курсларни ташкил этиш, сўнгра уларни ишга жойлаштириш учун компаниянинг бош офисига юбориш бўйича ҳамкорлик қилишларига келишиб олдилар.

Бунда Бўлим талабгорларни танлов асосида талаб қилинадиган мутахассисликларни ўзлаштириш бўйича курсларга жалб қилади ва ўқув курсларини ташкил қилади. Компания эса курсларни ташкил этиш билан боғлиқ молиявий харажатларни қоплайди, шунингдек компаниянинг бош офисига ишга жойлашиш учун юборилганда, йўл ва тиббий суғурта харажатларини қоплаш мажбуриятини олади ва иш билан та'минлаганда талабларга мувофиқ шароитларни та'минлайди.

ФА Навоий бўлими матбуот хизмати.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими