+998 79 223 42 15

“Яшил макон” лойиҳаси: келажак авлод учун

1 дақиқа 2 741 кўришлар

2023 йилнинг 11 октябрида Ўзбекситон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёйэв раислигида ўтказилган йиғилишида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди. Йиғилишда Юртбошимиз ҳар бир оила йилига камида 2тадан, ташкилотлар эса 10тадан дарахт экиш зарурлигини та'кидлади.

Ушбу топшириқ асосида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президентининг тегишли буйруғи қабул қилинди ва 2023 йилнинг 9 ноябрида Фанлар академияси Навоий бўлими илмий ходимлари ва докторантлари Бўлимнинг раис ўринбосари Қувондиқ Нурбоев бошчилигида Навоий бўлимининг Илмий-тадқиқот лабораторияси ҳудудида ҳамда Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти Навоий илмий тажриба стансияси даласида ушбу Стансия ходимлари билан биргаликда мевали ва манзарали дарахтлар кўчатларини экишдилар. Та'кидлаш жоизки, Бўлим олимлари Стансия ходимлари билан бир неча йиллар давомида ҳамкорликда қишлоқ хўжалиги йўналишида илмий тадқиқотлар олиб бормоқдалар. Ва айнан шу далада “Ёш олимлар боғи”га 2021 йилда асос солинган эди.

Юртбошимиз ташаббуси билан 200 миллион дарахт экиш лойиҳаси мамлакатимизда 2021 йилдан буён амалга оширилмоқда. 25 октябрдан 1 декабргача давом этадиган жорий куз мавсумида мамлакат бўйлаб 85 миллион кўчат экиш режалаштирилган.

9 ноябрда Навоий бўлими томонидан 120 га яқин олча, олхўри ва ўрик кўчатлари экилди.

ФА Навоий бўлими матбуот хизмати.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими