+998 79 223 42 15

Павловния плантасияси яратилишига бир қадам яқинроқ

3 дақиқа 3 774 кўришлар

2021 йилнинг 4 майида Фанлар академияси Навоий бўлими “Кимё технологияси, нанотехнологиялар ва қишлоқ хўжалиги” таркибий бўлими олимлари раис ўринбосари Қувондиқ Нурбоев бошчилигида Самарқанд вилояти Жомбой туманидаги “Саг Агро” мас'улияти чекланган жамиятининг ин витро лабораториясига ташриф буюриб, лаборатория раҳбарияти ва ходимлари билан музокаралар ўтказишди. Натижада томонлар ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Лаборатория 2019 йилда ишга туширилган бўлиб, 2024 йилда тўлиқ қувват билан ишлаш имкониятига эга. Бугунги кунда бу ерда хориждан келтиридган мевали ва манзарали дарахт навлари, хусусан, ёнғоқ, бодом, шафтоли, гилос, ўрик, нок ва олма кўчатлари захирасини тайёрлаш йўлга қўйилган бўлиб, тупроқ, сув ва барг намуналарида таҳлиллар ўтказиш мақсадида агрокимё ва тупроқшунослик лабораторияси ташкил этилган.

Лаборатория мудири Илёс Хайдаров Навоий бўлими олимлари билан суҳбатда «ин витро» том ма'нода «шиша ичида» ма'носини англатади, я'ни, тажриба ишларини «пробирка ичида» бажариш технологияси эканлигини тушунтирди. Ушбу технология асосида лабораторияда ўсимликларнинг микроклонал кўпайтириш усулидан фойдаланилади. Бу эса генетик жиҳатдан бир ҳил экиш материалини олиш, импорт қилинган кўчатлар орқали турли касалликларнинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш ва кўчатлар нархини бир неча марта камайтириш имконини беради. Шунингдек, мазкур усул мавжуд ан'анавий усулларга нисбатан яна бир қанча афзалликларга эга.

Навоий бўлими олимлари ва «Саг Агро» Мчж лабораторияси ходимлари ўзаро билим ва тажриба алмашиш, шунингдек, қўшма лойиҳаларни, жумладан, халқаро лойиҳаларни амалга оширишда бир-бирига кўмаклашиш борасида, жумладан, Лаборатория томонидан илмий лойиҳаларни олиб боришда тажрибалар ўтказиш учун шароит яратиб бериш, Бўлим томонидан эса ушбу лойиҳаларни илмий қўллаб-қувватлаш вазифаларини амалга оширишни келишиб олишди.

Та'кидлаш жоизки, лабораторияга жорий йилнинг апрел' ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган эди. Ташрифи давомида Юртбошимиз бу қўшилган қиймат яратишда инқилобий усул эканини айтди. Шунингдек, лаборатория ходимлари давлатимиз раҳбари Ўзбекистонда павловния плантасияларини яратиш тўғрисида фикр юритишга кўрсатма берганлигини ма'лум қилишди.

Навоий бўлимининг бу йўналишда муайян ишланмалари мавжуд. Масалан, бўлим қошида ташкил этилган “Қизилқум” илмий тадқиқот тажриба стансияси” давлат унитар корхонаси балансидаги Нурота туманида жойлашган лалми ерларида павловния плантасиясини ташкил этиш лойиҳаси истиқболли лойиҳа ҳисобланади. «Саг Агро» Мчжнинг ин витро лабораторияси билан меморандум имзоланиши ушбу лойиҳани амалга оширишни бир қадамга яқинлаштиради.

Шуни та'кидлаш жоизки, Навоий бўлими ва Болгариянинг «Paulownia БГ» компанияси билан меморандуми ва павловния кўчатларини етказиб бериш бўйича оғзаки келишувлари мавжуд. Шунингдек, пандемия ҳолатининг келиб чиқишидан олдин Хитойнинг «Донгҳуа Тианзе Ecological Течнологй Co» компанияси ва Қирғизистоннинг ушбу соҳада иш олиб борувчи «Social Треэ» компанияси билан музокаралар ўтказилган.

Бундан ташқари, 2020 йилда Навоий бўлими томонидан Бмтнинг Яшил иқлим жамғармасига грант олиш мақсадида бир қанча лойиҳалар тақдим этилган. Улардан бири бир неча саралаш босқичларидан муваффақиятли ўтган Нурота туманининг яйлов ерларида павловния плантасиясини яратиш асосида яйлов-озуқабоп ўсимликлари уруғчилиги ва қорамолчиликни кластер шаклида ташкил этиш лойиҳасидир. Лойиҳани амалга ошириш учун маблағ ажратиш тўғрисидаги якуний қарор ҳали қабул қилинмаган, бироқ ушбу лойиҳани амалга ошириш орқали Навоий вилоятидаги экологик вазиятни барқарорлаштиришга ҳисса қўшилади, «Саг Агро» Мчжнинг ин витро лабораторияси билан ҳамкорлик эса бу жараённи тезлаштиш имконини беради.

Февзи ИСТАБЛАЕВ,

ФА Навоий бўлими матбуот котиби.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими