+998 79 223 42 15

Таълим соҳасида Нурота тажрибаси давом этмоқда

2 дақиқа 3 835 кўришлар

Аввал хабар берганимиздек, Фанлар академияси Навоий бўлими олимлари ва Навоий давлат педагогика институти профессор-ўқитувчилари томонидан ҳамкорликда тайёрланган “Инновасион педагогикадан модераторларни тайёрлаш” ўқув дастури асосида Навоий вилоятининг Нурота тумани ўрта умумта'лим мактабларининг 24 нафар ўқитувчи-методистлари билан жорий йилнинг феврал' ойида семинар-тренинг машғулотларини ўтказдилар. 22-24 апрел кунлари ушбу туманнинг яна бир гуруҳ ўқитувчи-методистлари учун семинар-тренинглар ташкил этилди. Уларни ФА Навоий бўлими илмий котиби, педагогика фанлар номзоди, досент Джахангир Гулямов олиб борди.

Дастурнинг мақсади - мактаб ўқитувчиларининг ўқувчи-ёшларга та'лим ва тарбия беришда инновасион механизмлари тўғрисидаги билимларини ривожлантириш. Иштирокчиларда нейропедагогиканинг илмий-назарий асослари, та'лим-тарбия жараёнининг нейропсихологик ва нейрофизиологик жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда ўқувчининг индивидуаллилигига йўналтирилган дарсни ташкил этиш йўллари ва воситалари тўғрисида назарий ма'лумотлар бериб, асосий урғуни олинган янги билимларни амалиётга жорий этиш кўникмаларини шакллантиришга йўналтирилди.

Иштирокчиларга Бўлим олимлари томонидан тайёрланган “Инновасион та'лим муҳитини ташкил этишнинг нейропедагогик жиҳатлари” ва “Нейропедагогик диагностика” номли методик қўлланмалар совға қилинди. Бундан ташқари 27 апрел куни ўқитишни инновасион технологиялари асосида тайёрлаган очиқ дарслар ишланмалари лойиҳаларини ҳимоя қилган 18 нафар ўқитувчи-методистларга махсус сертификатлар топширилди.

Тақдирлаш маросимида Навоий бўлимининг раиси, геология минералогия фанлари доктори, профессор Абдуразак Мирзаев сўзга чиқиб, Янги Ўзбекистонда илм-фан, та'лим ва ишлаб чиқаришнинг интеграциясига катта э'тибор қаратилаётганини та'кидлади. Ушбу жараённинг асоси умумта'лим мактабларда қуйилади, ўқув ва тарбия жараёнини ташкил этиш эса ўқитувчи ва методистларнинг малака ва маҳортига боғлиқ. Мазкур семинар-тренинглар ҳам шу масалани ечишга ҳамда Юртбошимиз томонидан қуйилган Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этиш каби мақсадга етишга хизмат қилади.

Музокаралар давомида ташкилотчи ва иштирокчилар тез кунларда туман миқёсида илмий-амалий конференсия ўтказишга келишиб олдилар. Унда янги инновасион педагогикадан модераторлар олинган билимларни туман халқ та'лими тизимида амалиётга тадбиқ этиш бўйича ўз тажрибаси билан ўртоқлашадилар. Конференсия материаллари тўплами чоп этилиши ҳам кўзда тутилган. Нурота тажрибасини бутун Навоий вилоятига, сўнгра – Ўзбекистон бўйлаб жорий этиш режалаштирилган.

ФА Навоий бўлими матбуот хизмати.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими