+998 79 223 42 15

Навоий бўлими – етакчи ташкилот

1 дақиқа 3 581 кўришлар

Ўзбекистон Фанлар академияси Навоий бўлими илмий даража олиш учун тайёрланган диссертация юзасидан етакчи ташкилот этиб тайинланди. Унинг Илмий кенгаши йиғилишида биринчи диссертация муҳокама қилинди.

Йиғилишда Геология фанлари университети тасарруфидаги “Ҳ.М. Абдуллаев номидаги Геология ва геофизика институти” давлат муассасаси таянч докторанти Ойбек Бахтиёровнинг “Турбай майдони магматик, метасоматик ҳосилалари ва уларнинг маъдандорлиги (Шарқий Букантов)” мавзусидаги 04.00.03 – “Геотектоника ва геодинамика. Петрология ва литология” ихтисослиги бўйича геология-минерология фанлари бўйича фалсафа доктори (Пҳд) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертацияси кўриб чиқилди.

Илмий ишнинг мақсади Турбай майдонидаги гранитоид интрузиви ва у билан боғлиқ метасоматитлар ҳамда маъданлашувнинг моддий таркибини аниқлашдан иборат. Тадқиқот давомида ушбу майдондаги магматик ва метасоматик ҳосилаларнинг петрографик турлари ва моддий таркиблари бўйича янги маълумотлар олинди, кон маъданлари таркибида бир қатор янги минераллар аниқланди ва уларнинг таркибий хусусиятлари очиб берилди. Шунингдек, магматик ва метасоматик ҳосилаларнинг асл ва нодир металл элементларига минералогик ва геокимёвий ихтисослашуви аниқланди.

Йиғилиш якунида Илмий кенгаш аъзолари номзодга ўз тавсияларини бериб ўтдилар ва диссертация ҳимоясида муваффақият тиладилар.

ФА Навоий бўлими матбуот хизмати

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими