2025 йилнинг 18 март куни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий бўлими ва Болгариялик ҳамкорлар ўртасида онлайн музокаралар бўлиб ўтди. Учрашувнинг асосий мақсади томонлар ўртасидаги илмий-техник ва иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришдан иборат эди. Шунингдек, йиғилишга Навоий бўлимининг Россия, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистондан халқаро ҳамкорлари ҳам таклиф қилинди.

Жумладан, муҳокама қилинган масалалардан бири Навоий вилоятида сувни тежовчи технологиялардан фойдаланган ҳолда узум плантасияларини ташкил этиш ва ўзбек-болгар бренди остида вино ишлаб чиқариш бўлди. Болгария узум навларини Ўзбекистон шароитига мослаштириш, ушбу ширин мевани етиштириш технологиясини такомиллаштириш ва гибрид навлар яратиш – яқин келажакдаги илмий ҳамкорлик йўналишларидан бири сифатида белгиланди.
Шу ўринда та'кидлаш лозимки, ўтган йил ёз ойларида Навоий бўлими раиси Абдуразак Мирзаев Болгар томони таклифига биноан мазкур мамлакатнинг Велико-Тирново вилоятидаги бир қатор фермер хўжаликлари, корхона ва компанияларга ташриф буюрди. Ушбу ташриф давомида Навоий бўлими ишланмалари тақдим этилди ва болгариялик ҳамкорлар тажрибаси ўрганилди.
Шу каби учрашувлардан бирида Болгария Миллий виночилик уюшмаси вакиллари ҳам иштирок этишди. Ушбу уюшма 20 дан ортиқ турдаги бренд виноларни ишлаб чиқаради. Улар ўзбек ҳамкорлари билан ҳамкорлик ўрнатишга қизиқиш билдириб, Навоий шаҳрида ўзбек-болгар қўшма корхонасини ташкил этиш имкониятини муҳокама қилишни таклиф қилди.

Айнан шу уюшма ўтказилган онлайн-анжуман ташаббускори бўлди. Музокаралар давомида Навоий бўлими раиси Абдуразак Мирзаев иштирокчиларга бўлим фаолияти ҳақида ма'лумот бериб, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ишланмалар ҳақида тўхталди. Хусусан, қишлоқ хўжалик экинларининг уруғларини бентонит гили кукуни билан қобиқлаш ва ўсимликларни бентонитли суспензия билан баргдан озиқлантириш каби инновасион технологиялар ижобий натижалар бергани ва бу усулларни Болгария фермер хўжаликларида жорий этишга мослаштириш мумкинлиги қайд этилди.
Навоий бўлими Қайта тикланувчи энергия, энерготежамкорлик ва экология таркибий бўлими мудири Ўктам Хакимов ўз ма'рузасида Ўзбекистонда узумчилик ва виночилик ВИИ асрдан ривожлана бошлаганини та'кидлади. Ўрта аср сайёҳларидан бири Марко Поло Самарқанд ва Бухородаги боғлар, узумзорлар ва маҳаллий вино сифати ҳақида ёзиб қолдирган. 1980-йилларда Марказий Осиё узумзорларининг 58 фоизи Ўзбекистон ҳиссасига тўғри келган.

Бугунги кунда Ўзбекистон Марказий Осиёда узум ва вино маҳсулотларининг энг йирик ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади. Шунингдек, МДҲ давлатлари орасида етакчи ўринлардан бирини эгаллайди. Масалан, 2015 йилда Ўзбекистонда 1 млн. 518,2 минг тонна узум етиштирилган бўлса, 2023 йилда бу кўрсаткич 200 минг тоннага ошган. Бундай ўсишга 2021 йил 28 июлда қабул қилинган “Узумчиликни ривожлантиришда кластер тизимини жорий этиш, соҳага илғор технологияларни жалб қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва 2023 йил 3 августда қабул қилинган “2023 — 2026 йилларда узумчилик ва виночилик соҳасини янада ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари катта ҳисса қўшди.

Бундан ташқари, музокара иштирокчилари та'кидлаганидек, Болгарияда йилнинг фақат беш ойида илиқ об-ҳаво кузатилади. Ўзбекистонда эса ўртача 300 кун қуёшли бўлади. Бу омил болгар ҳамкорларининг ўз узум навларини Ўзбекистонда етиштиришга бўлган қизиқишини асосли қилади.
Ўзбекистонда узум тўғридан-тўғри исте'мол қилиш, майиз ва шинни ишлаб чиқариш учун фойдаланилади. Мамлакатда вино исте'моли нисбатан кам бўлгани сабабли, вино материалларининг катта қисми экспорт қилинади. Шунингдек, бўлажак ўзбек-болгар маҳсулотлари экспортга, жумладан, Хитой бозорига ҳам йўналтирилади.

Музокараларда Хитой томонидан иштирок этган “Чина Ёнге Infrastructure Construction Гроуп” компанияси менежери Хоу Яосзюн ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлашини ва лойиҳада иштирок этишга тайёр эканини ма'лум қилди. Унинг та'кидлашича, ҳамкорлик уч томонлама келишув асосида расмийлаштирилиши мумкин.
Бундан ташқари, Болгария Фанлар академиясининг Техника кибернетикаси ва робототехника институти вакили Росен Кирилов институтларида қишлоқ хўжалиги учун учувчисиз учиш аппаратлари ишлаб чиқариш ва чорвачиликда электрчўпон бўйича ишланмалар мавжудлигини ма'лум қилди. Шунингдек, виночилик соҳасида тасдиқланган мутахассислик ва техник қўллаб-қувватлаш имкониятларига эга эканлигини қайд этди. У Институт раҳбарияти Навоий бўлими билан ҳамкорлик меморандумини имзолашга тайёр эканини билдирди.
Учрашувда ҳар икки давлатнинг туристик салоҳиятини ошириш, меҳмонхона бизнесини ривожлантириш ва миллий ошхона ресторанларини очиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Навоий бўлими Болгария ҳамкорлари билан муваффақиятли иш тажрибасига эга. Масалан, “Paulownia БГ” Мчж билан ҳамкорликда 2022 йилдан буён Нурота туманида павловния плантасияси яратиш ишлари олиб борилмоқда. 2022 йил баҳорида Болгариядан 2000 та қаламча ва 1000 та кўчат олиб келиниб, 1 гектар майдонга экилган. Ҳозирги кунда плантасия майдони 4 гектарга етди. Яқин келажакда бу кўрсаткич 50 гектаргача оширилиши режалаштирилган.
Йиғилиш якунида болгар томони Ўзбекистонга ташриф буюришга тайёр эканлигини ма'лум қилди.
Февзи ИСТАБЛАЕВ,
ФА Навоий бўлими матбуот котиби.