+998 79 223 42 15

Навоий бўлими ишланмалари билан яқиндан танишишди

1 дақиқа 2 933 кўришлар

Давлат ва ҳудудий инвестиция дастурлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар ижроси билан танишиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси ўринбосари Галина Саидова бошчилигидаги ишчи гуруҳ Навоий вилоятига ташриф буюрди.

Хусусан, 2022 йилнинг 7 сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари Шахлохон Турдиқулова, “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ бошқаруви раиси – Бош директори Қувондиқ Санақулов, “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси Жўрабек Мирзамахмудов ва бошқалар ҳам ўрин олган гуруҳ Фанлар академияси Навоий бўлими илмий-тадқиқот лабораторияларида бўлдилар.

Уларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 июлдаги “2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини амалга ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-307-сон қарори билан тасдиқланган “2022-2023 йилларда илмий ташкилотлар томонидан янги ишланма ва технологияларни яратиш ва жорий этиш лойиҳаларини амалга ошириш дастури”га киритилган бешта инновацион лойиҳани амалга ошириш бўйича ишланма ва таклифлар тақдим этилди. Булар қуйидаги ишланмлар:

- Доломитни комплекс қайта ишлаш йўли билан лаборатория шароитида магнезит олиш усулини ишлаб чиқиш.

- Металл қуйиш қолиплари учун бойитилган гил кукунини ишлаб чиқиш.

- «Вауш» кони нома'дан фойдали қазилмалари асосида хўжалик совунлари ҳамда ювувчи-тозаловчи воситаларни ишлаб чиқариш технологиясини яратиш.

- Қишлоқ хўжалик экинларини бентонит ва минерал ўғитли суспензия билан ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий этиш.

- Навоий вилояти иқлим ва тупроқ шароитларига мос бентонит асосидаги таркибида макро-, мезо- ва микроэлементларни комплекс ҳолда сақлаган суюқ ўғитлар ишлаб чиқаришни ташкил қилиш.

Ишчи гуруҳ томонидан тегишли тавсиялар берилди.

ФА Навоий бўлими матбуот хизмати.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими