+998 79 223 42 15

Илм-фан ва инновациялар

2 дақиқа 2 721 кўришлар

О‘тганҳафтада Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий бўлими олимлари ўз ишланмалари билан фаол иштирок этган иккита йирик тадбир бўлиб ўтди.

Жумладан, 17-21 октябр кунлари Тошкентда “Барқарор ривожланиш учун яшил инновациялар” шиори остида “InnoWeek-2022” халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги бўлиб ўтди. Ҳафталиг доирасида 30дан ортиқ тадбирлар, я'ни форумлар, кўргазмалар, ўқув семинарлари ташкил этилди. Уларда 50дан ортиқ хорижий давлатлардан ва маҳаллий илмий-инновацион марказлар, инвестисия фондлари, технология агентликлари, технопарклар ва бизнес-инкубаторлар вакиллари, экспертлар, олимлар қатнашди.

Тадбирлар давомида Навоий бўлими қатор хорижий компаниялар, хусусан, Туркиянинг “МЕРТ ЯЗИЛИМ Р&Д”, Эроннинг “БИОРУН”, Ҳиндистоннинг “Swiss NeWater” компаниялари билан ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумларни имзолади.

Жумладан, ФА Навоий бўлими раиснинг ўринбосари Қувондиқ Нурбоев Туркиянинг “МЕРТ ЯЗИЛИМ Р&Д” компанияси вакили Чамбали жаноблари билан музокаралар ўтказди ва Навоий бўлими фаолияти тўғрисида ҳамда Бўлимнинг Ўзбекистон ва халқаро миқёсда тутган ўрни ҳақида ма'лумот берди. Шу билан бирга у жаноб Чамбалига Ўзбекистонда рақамлаштириш жараёни энди бошланаётганлигини ва Туркия компаниясининг ФА Навоий бўлими билан бу борадаги ҳамкорлиги келажакда катта самара беришлигини та'кидлаб ўтди. Шунингдек, дастлаб Навоий вилояти ва Навоий шаҳри ҳокимлиги фаолиятини ҳамда "Навоиюран" ДК энергетика тизимини рақамлаштириш жараёнида фаол иштирок этишни таклиф қилди. Бунга жаноб Чамбали Туркия компанияси раҳбарияти яқин кунларда Навоий шаҳрига ташриф буюриши ва таклиф этилган корхона ва ташкилотларда ўз лойиҳалари тақдимотини ўтказишини айтиб ўтди.

Бундан ташқари, Бўлим олимлари ишланмалари асосида бир қатор хусусий корхоналарда янги ишлаб чиқариш қувватлари яратишга қаратилган 10га яқин шартномлар тузилди. Бу эса Булим олимларининг ҳудуднинг ривожланишига ўз қиссасини қўшишга имкон яратади.

Эслатиб ўташ жоиз-ки, Инновацион ғоялар ҳафталигига жорий йилнинг август ойида Навоий шаҳри Ёшлар марказида бўлиб ўтган Ҳудудий инновацион ғоялар кўргазмаси якунларига биноан Навоий бўлими йўлланма олган эди.

Халқаро инновацион ғоялар ҳафталигида ФА Навоий бўлими “Энг фаол илмий тадқиқот муассасаси” номинасиси бўйича ғолиб деб тан олиниб сертификат ва 32-дюмли ЛЕД-телевизор билан тақдирланди.

Бундан ташқари, 20-21 октябр кунлари “Гидро Станко Сервис” Мчжнинг павил'онида Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси бўлиб ўтди. Унда тоғ-кон металлургияси, кимё саноати, энергетика, қурилиш материаллари ва электротехника соҳаси корхона ва ташкилотлари ўз маҳсулотларини намойиш этдилар.

Жумладан, Навоий бўлими томонидан Вауш конининг нома'дан фойдали қазилмалари намуналари намойиш этилди. Булар қурилиш эҳтиёжларини қондириш ва шиша ишлаб чиқариш учун бойитилган кварс қуми, дала шароити синовларида қишлоқ хўжалик экинлари уруғларини қобиқлаб экишда ўз самарадорлигини кўрсатган бентонит гиллари ҳамда Бўлим олимлари томонидан яратилган инновацион усул билан магнезит олинадиган доломит, шунингдек, асосий компоненти магнезит бўлган магнезиал ўтга чидамли ғишт намуналаридир.

Бундан ташқари Тошқазган кони графитидан тайёрланган маҳсулотлар, я'ани периклазуглеродлик ўтга чидамли ғиштлар ҳамда лаборатория шароитида тайёрланган қалам ва пайвандлаш учун электродлар намуналари намойиш этилди.

Ярмарка якунда Бўлим олимлари фаол иштироки учун Навоий вилояти ҳокими номидан ташаккурнома билан тақдирландилар.

ФА Навоий бўлими матбуот хизмати.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими