+998 79 223 42 15

Педагогик диагностика бўйича ўқув қўлланма чоп этилди

1 дақиқа 3 074 кўришлар

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий бўлими олимлари ва Навоий давлат педагогика институти профессор-ўқитувчилари билан биргаликда “Педагогик диагностика ва коррексия” номли дасрлик тайёрлаб, чоп этдилар.

Китобнинг муаллифлари – Бўлимнинг илмий котиби Джахангир Гулямов ҳамда НДПИ ўқитувчилари Дил'фуза Муродова, Рахимжон Бегматов ва Джасур Расуловлар.

Мазкур дарслик ўрта умума'лим мактабларида ўқувчиларга та'лимтарбия бериш жараёнида педагогни диагностика ва коррексия фаолиятининг мақсади, вазифалари, мазмуни, ўқувчиларнинг ёш жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда уни ташкил этишнинг умумий ва махсус тамойиллари, шакллари ва методлари, уларда ма'навий-ахлоқий ва ижтимоий сифатларнинг тарбияланганлиги даражаларини аниқлаш ҳамда коррексия қилишнинг йўллари ва воситалари ҳавола этилган.

Дарслик 110000 – Педагогика та'лим соҳасининг М 5А 110901 – “Педагогика назарияси ва тарихи” mutaxacsisligi бўйича магистратура босқичи талабалари “Педагогик диагностика ва коррексия” фанини ўқишда фойдаланишлари учун мўлжалланган.

Шуни та'кидлаш жоиз-ки, ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус та'лим вазирлигининг 2022 йил 9 сентябрдаги 302-сонли буйруғига асосан 6011070 – Физика ва астрономия та'лим йўналиши талабалари учун дарслик сифатида нашрга тавсия этилган.

Дарсликни электрон шаклда Фанлар академияси Навоий бўлимининг расмий телеграм-каналига обуна бўлиб, https://t.me/academynav ҳаволаси орқали юклаб олиш мумкин.

ФА Навоий бўлими матбуот хизмати.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими