+998 79 223 42 15

Бўлим иккита кўргазмада фаол қатнашди

2 дақиқа 3 057 кўришлар

Ўтган ҳафтада иккита йирик кўргазма бўлиб ўтди ва унда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий бўлими олимлари ўз ишланмалари билан фаол иштирок этдилар.

Жумладан, 2022 йилнинг 18-19-август кунлари Навоий шаҳри Ёшлар марказида “InnoWeek-2022” Ҳудудий инновацион ғоялар кўргазмаси бўлиб ўтди, унда вилоятдаги 30дан ортиқ муассаса, ташкилот ва корхоналар иштирок этиб, 500га яқин ўз инновацион ишланмалар, технологиялар ва маҳсулотларини намойиш этдилар. Шулардан бири - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий бўлими.

Бўлимнинг нома'дан фойдали қазилмаларини қазиб олиш ва қайта ишлаш, қишлоқ хўжалиги ва педагогика соҳаларидаги ишланмалари иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди. Кўргазма ташкилотчилари 2022 йил 7 июлдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Пахта ҳосилдорлигини ошириш, пахта етиштиришда илм ва инновасияларни жорий қилишнинг қўшимча ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-308-сонли қарори ижроси доирасида Бўлимнинг бентонит фойдаланиладеган иккита инновацион ишланмасини жорий этиш бўйича фермерлар ўртасида тарғибот ишларини олиб бориш тавсия этилди. Бунга Бўлим олимлари бу борадаги ишлар олиб борилаётганлигини айтишди. Фермерлар билан семинарлар ўтказиб, чигитни бентонит гили кукуни билан қобиқлаш экиш ҳамда ғўзани баргидан ўғитлар билан озиқлантиришда бентонит гилларининг 2-фоизлик суспензиясидан фойдаланиш усулларини қўллаш бўйича жойларда амалий ёрдам кўрсатиб, ушбу усулларни қўллаган ҳолда “оқ олтин” ҳосилини 15 фоизгача кўпроқ олиш мумкинлиги тушинтирилиб келинмоқда. Шунингдек, бош мия яримшарларнинг функсионал асимметриясини ҳисобга олган ҳолда, я'ни нейропедогикада қўлланиладиган усуллардан фойдаланиб кадрларни танлаш бўйича ўз тавсияларини беришга Бўлим олимлари тайёр эканлиги юзасидан ҳам ижобий жавоб берилди.

Тадбир сўнгида Навоий бўлими энг фаол иштирокчиси сифатида Сертификат билан тақдирланди ва жорий йилнинг октябр' ойида пойтахтимизда ўтказиладиган «InnoWeek-2022» халқаро Инновацион ғоялар ҳафталигига йўлланма олди.

19 август куни илм-фан натижаларини ишлаб чиқариш соҳаларига тадбиқ қилиш, янги ишланмаларни апробасиядан ўтказиш, саноат корхоналари ва қишлоқ хўжалиги вакиллари орасида илм-фан ютуқларини тарғиб қилиш мақсадида, шунингдек, мамлакатимиз Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Президиумида ФА илмий ташкилотларининг ишланмалари кўргазмаси ўтказилади.

Бу ерда Навоий бўлими томонидан юқорида қайд этилган ишланмалардан ташқари, Вауш конидан (Навоий вилояти Навбаҳор тумани) олинган нома'дан фойдали қазилмалар – қурилиш эҳтиёжлари учун бойитилган кварс қуми ва бентонит гиллари, доломитдан олинган магнезит, шунингдек, Тошқазган кони (Бухоро вилояти) бойитилган графитидан олинган ҳамда Тебинбулоқ кони (Қорақалпоғистон Республикаси) вермикулитдан тайёрланган ва бошқа маҳсулотлар тайёр маҳсулотлар тақдим этилди.

Бўлимга фаол иштироки учун, жумладан ташкилий масалаларда ҳам бу ерда ташаккурнома берилди.

ФА Навоий бўлими матбуот хизмати.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими