+998 79 223 42 15

Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги геология соҳасидаги ҳамкорлик пойдевори

2 дақиқа 3 559 кўришлар

Бир-икки ой олдин Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий бўлими ёш геологлари ва докторантлари фойдали қазилмаларнинг башоратланган ва аниқ бўлган захиралари кўрсатилган интерактив хариталалар ҳамда янгиланган ма'лумотларни ўз ичига олган “Ўрта Осиё геологияси” илмий рисоласини тайёрлаш таклифи билан раҳбариятга чиқдилар. Бироқ ушбу ғояни амалга ошириш учун Марказий Осиёнинг бешта қардош республикалари ҳам са'й-ҳаракатлари керак. Қўшни мамлакатларнинг тегишли илмий-тадқиқот муассасалари билан аллақачон музокаралар олиб борилмоқда.

Аввал хабар қилинганидек, ушбу ва бошқа соҳалардаги биринчи ҳамкорлик меморандумини Навоий бўлими жорий йилнинг 27 сентябр куни Тожикистон Фанлар академиясининг Геология, зилзилаларга чидамли қурилиш ва сейсмология институти билан имзолади.

Ҳудди шундай меморандум 6-ноябр куни Навоий бўлими Қирғизистон Республикаси Миллий академияси М.М.Адашев номидаги Геология институти билан имзолади. Ҳужжатда томонлар фойдали қазилмаларни қидириш ва ўрганиш, қайта тикланадиган энергия, энергия тежамкорлик ва экология соҳаларида инновасион технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий қилишда ҳамкорлик қилишга тайёр эканликлари та'кидланган. Тадқиқот ва ишлаб чиқариш, илмий-тадқиқот ва ўқув-услубий фаолият соҳасида самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳам кўзда тутилган.

Козоғистон Республикасининг “К.И.Сатпаэв номидаги Геология фанлари институти” мас'улияти чекланган шерикчилиги билан ҳам музокаралар бошланди. Бундан ташқари Туркманистон Республикасидан ҳамкорлар топиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Келгуси йилда, карантин тугаганидан сўнг, барча бешта қўшни республикалардан таниқли геологлар ва иттифоқдош касб олимларини жалб қилган ҳолда илмий-амалий конференсия ўтказиш режалаштирилган бўлиб, кейинги ҳаракатлар режасини муҳокама қилиш кўзда тутилган. Қўйилган вазифани бажарилиши халқаро лойиҳани тайёрлашда муҳим ўрин тутади. Уни амалга ошириш геология соҳасини янги босқичга кўтаришга ва потенсиал инвесторларнинг истиқболли фойдали қазилма конларини ўзлаштиришга қизиқишини оширишга хизмат қилиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, “Росгеология” АЖ билан самарали ишлар олиб борилмоқда. Бўлим ушбу Россия аксиячдорлик жамияти билан шу йилнинг 15 октябрида махфийлик тўғрисидаги келишувни имзолади.

Февзи ИСТАБЛАЭВ,

ФА Навоий бўлимининг матбуот котиби.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими