Республикамизда 2019 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Инновасион ривожланиш вазирлиги Юнеско ташкилотнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамда Ислом тараққиёт банки билан ҳамкорликда, давлатимиз ҳудудларнинг илмий ва инновасион салоҳиятини аналитик таҳлилига йўналтирилган “Ўзбекистонда фан, технологиялар ва инновасиялар инклюзив тизимини мустаҳкамлаш” лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Ушбу лойиҳа доирасида фан, технологиялар ва инновасияларнинг ривожланиш даражаси, мавжуд инфратузилмаси, илмий-техник холати ва юқори салоҳиятга эга бўлган йирик инновасион лойиҳаларни ўрганиш мақсадида Вазирликнинг вакиллари – халқаро консул'тант ва вазирнинг маслаҳатчиси Александр Сой ҳамда техник кўмак лойиҳаларни координасия қилиш ва қўллаб-қувватлаш сектори мудири Сардор Назаров Ўзбекистоннинг худудлари сари йўл олдилар.

10 ноябр' куни улар Навоий вилоятининг илмий фаолият юритувчи ташкилотларига ташриф буюришди. Уларнинг сафида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий бўлими ҳам бор.
Меҳмонлар мазкур лойиҳа Ўзбекистонда илм ва инновасияларни ривожлантиришга қаратилган халқаро ташкилотларнинг қуйилган илк кадамлари бўлганилигини та'кидладилар. Унинг амалга ошиши келажакда катта ҳажмдаги чет-эл техник кўмагини жалб қилишга замин яратади. Шунинг учун, Вазирлик вакиллари кўпроқ халқаро лойиҳалар тайёрлаш кераклигини маслаҳат қилдилар ва керакли консул'тасиялар бердилар. Шунингдек, халқаро журналларда илмий мақола чоп эттириш фаоллигини ошириш ва илмий-тадқиқот лойихаларини молиялаштириш учун халқаро грант дастурларида иштирок этиш мақсадида ҳудудий олий та'лим ва илмий-тадқиқот муассасалари ходимлари учун жорий ойда вебинарлар ва онлайн тренинглар ўтказилиши ҳакида ма'лумот бериб ўтдилар.
Ўз навбатида ФА Навоий бўлими раиси Абдураззоқ Мирзаэв, унинг халқаро алоқалар ва тижоратлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Қувондиқ Нурбоэв, “Қайта тикланувчи энергия, энерготежамкорлик ва экология” бўлими мудири Ўктам Хакимов ҳамда етакчи муҳандис-технолог Сергей Почтовийлар Бўлимнинг фаолияти тўғрисида сўзладилар ва тайёрланган истиқболли лойиҳаларни намойиш этдилар. Уларнинг ба'зи бирлари меҳмонларда қизиқиш уйғотди.
Тадбир иштирокчилари конструктив суҳбатдан мамнун бўлдилар.
Февзи ИСТАБЛАЭВ,
ФА Навоий бўлими матбуот котиби.