+998 79 223 42 15

7 октябр — Халқаро пахта куни

1 дақиқа 6 710 кўришлар

2019 йилнинг 7 октябр кунидан бошлаб бир қатор халқаро ташкилотлар томонидан Халқаро пахта куни нишонланмоқда.

Ушбу санага бағишланган тадбирлар пахтачилик саноатини ривожлантиришга, соҳадаги лойиҳалар, тадқиқотлар ва ишланмаларга ҳамкорларнинг э'тиборини тортишга, пахтадан тайёрланаётган махсулотларни сифатини яхшилашга ҳамда шу соҳада ишлаётган барча ташкилотларни қўллаб қувватлашга йўналтирилган.

Шу муносабат билан Инновасион ривожланиш вазирлиги томонидан 2020 йилнинг 7 октябр куни байрамона тадбирлар – пахтачилик йўналишида кўргазма-ярмарка, пахтачилик илмининг тараққиёти динамикаси йўналишида илмий-амалий семинарлар ташкил этилди.

Тадбирда дала шароитида синовларни муваффақиятли ўтган ишланмалари билан Фанлар Академияси Навоий бўлими олимлари ҳам иштирок этди. Уларнинг ичида - бентонит гилларидан фойдаланиб қобиқланган чигит уруғларини ишлаб чиқариш ва пахтачиликда жорий қилиш, бентонитли суспензия билан ғўзани баргидан озиқлантириш, “Электрокимёзавод” ҚК АЖ ҳамкорлигида яратилган янги инновасион препаратлар ва бошқалар намойиш этилди.

Фанлар академияси Навоий бўлимига Бўлим ходимлари кўргазмада фаол иштироки учун Вазирлик томонидан ташаккурнома берилди.

ФА Навоий бўлими матбуот хизмати.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими