+998 79 223 42 15

Карерларда хавфсизлик масалалари

1 дақиқа 3 658 кўришлар

2025 йил 22 апрел куни Навоий бўлими ва Хитой Халқ Республикасининг Ченду технологик университети ўртасида онлайн музокаралар бўлиб ўтди. Суҳбат мавзуси - томонлар ўртасида аввал имзоланган ҳамкорлик тўғрисидаги келишувни амалга ошириш, я'ни «Карер қияликларида геологик офатларни интеллектуал мониторинг қиш ва эта огоҳлантириш технологияларини комплекс ўрганиш» лойиҳасини ҳаётга татбиқ этиш бўлди.

Очиқ кон ишлари олиб бориладиган карерларда қияликларнинг барқарорлиги нафақат техник, балки хавфсизлик масаласидир. Хавфни ўз вақтида аниқлаш учун бугунги кунда ерга кўмиладиган сезгир микросейсмик датчиклар ва сун'ий интеллект асосида ишловчи мониторинг тизимлари қўлланилмоқда.

Бундай ёндашув энг кичик ҳаракатларни ҳам қайд этиш, шунингдек, эҳтимолий кўчишлар ва қулашларни олдиндан башорат қилиш имконини беради, чунки битта ёриқ катта кўчкига сабаб бўлиши мумкин — бу эса инсонлар, техника ва бутун ишлаб чиқариш занжири учун хавф туғдиради.

Ёмғир ёғинлари, сув билан ювилишлар, портлашлардан келиб чиқадиган вибрациялар ва ҳатто иссиқлик ҳам хавф манбаи бўлиши мумкин. Шунинг учун мониторинг нафақат технология, балки янги авлод кон хавфсизлигининг ажралмас қисми ҳисобланади.

Бундай ускуналар Ченду технологик университети олимлари томонидан ишлаб чиқилган. Илмий-техник ҳамкорлик доирасида бу технологияни нафақат Хитойда, балки қадимда Буюк ипак йўли ўтган давлатларда ҳам синовдан ўтказиш режалаштирилган. Ушбу ташаббусни «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ мутахассислари ҳам қўллаб-қувватлашга тайёр эканини билдирдилар.

Музокаралар давомида томонлар Ченду технологик университети вакиллари май ойи иккинчи ярмида Ўзбекистонга келиши ва Навоий бўлими раиси Абдуразак Мирзаев бошчилигидаги олимлар билан биргаликда Огмкга ташриф буюриб, ускунани комбинат карерларидан бирида ўрнатиш ишларини олиб боришга келишиб олдилар. Бу эса реал вақт режимида сейсмологик ма'лумотларни йиғиш ва қайта ишлаш имконини беради. Ушбу ма'лумотлар асосида тавсиялар ишлаб чиқилади. Шу каби ускуна Қирғизистон Республикасидаги конлардан бирида ҳам ўрнатилади.

Навоий бўлими матбуот хизмати.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими