2023 йилнинг 31 март куни Хоразм Маъмун академиясида Фанлар академияси вице президенти Сирожиддин Мирзаев Фанлар академиясининг барча ҳудудий бўлимлари Қорақалпоқ бўлими, Навоий бўлими ва Маъмун академияси раҳбарлари билан учрашди. Учрашув давомида ҳудудий бўлимларда амалга оширилган ишлар, келгуси режалар кўриб чиқилди.

Шунингдек, “Янги Конституция олимлар нигоҳида” номли йиғилиш бўлиб ўтди. Тадбирдаги маърузаларда Бош қомусимизга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича билдирилаётган муҳим таклифлар ҳақида тўхталиб ўтилди. Энг муҳими, амалга оширилаётган ушбу конституциявий ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад халқ хоҳиш - иродасидан келиб чиққан ҳолда бенуқсон конституцияни яратишдек олий мақсадга қаратилгани ҳақида теран фикрлар билдирилди.

Бундан ташқари, Навоий бўлими раиси Абдуразак Мирзаев ва Хоразм Маъмун академияси раиси Икром Абдуллаевлар Фанлар академиясининг ушбу ҳудудий бо'линмалар ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзоладилар. Ушбу Меморандумнинг бандлари Томонлар ўртасида шериклик алоқаларини ўрнатиш ва Ўзбекистон Республикасида инновтасион ишланмаларни тижоратлаштириш ва тарғиб қилиш ҳамда Навоий бўлими ва Маъмун академиясида мавжуд бўлган йўналишларда илмий-тадқиқотлар олиб бориш мақсадида узоқ муддатли, самарали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган.

Маълумот учун айтиб ўтиш лозимки, 18-19 май кунлари Хоразм Маъмун академиясида семинар ҳамда илмий ишланмалар кўргазмасини ўтказиш режалаштирилган.
ФА Навоий бўлими матбуот хизмати.