2022 йилнинг 18 март куни “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари бўлиб ўтди. Унда Фанлар академияси Навоий бўлими жамоаси фаол иштирок этди.
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши асосида Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ойи арафасида кўтаринки руҳда ҳашар бутун Ўзбекистон бўйлаб ўтказилди. Жумладан, маҳаллалар, аҳоли турар жойлари, хиёбонлар, зиёратгоҳлар, қабристонлар, болалар майдончалари ва бошқа жойларни ободонлаштириш ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш тадбирлари ташкил этилди.
Шунингдек, ҳашар давомида Бўлимнинг Илмий-тадқиқот лабораториясида атрофни тозалаш, ер чопиш, гул кўчатлари экиш, дарахтлар оқлаш ва буташ ишлари амалга оширилди.






ФА Навоий бўлими матуот хизмати.