2023 йилнинг 6 апрелкуниЎзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Пахтачилик кенгаши Навоий вилояти ишчи гуруҳи а'золари иштирокида Навбаҳор туманида фермерлар ва соҳа мас'ул ходимлари учун пахтачилик бо’йичасеминар ташкил этилди. Тадбирда Фанлар академияси Навоий бўлими олимлари ўз ма'рузалари билан фаол қатнашдилар.

Семинар пахтачиликка асосланган бўлиб, унда тингловчиларга чигитни эккан даврдан бошлаб токи ҳосилни етиштириб, касалликларга қарши курашиб, уни йиғиб олишгача бўлган жараёнларда биостимуляторларни қўллаш ва бентонит гиллари кукунидан фойдаланиш бўйича батафсил ма'лумотлар берилди.

Пахта ҳосилдорлигини янгича усулларни йўлга қўйиш орқали ошириш, пахта етиштиришда илм ва инновасияларга асосланган синовли тажрибалар бўйича йиғилган туман фермерларига изоҳ берилди.
ФА Навоий бўлими матбуот хизмати.