+998 79 223 42 15

Йўналиш – МУСТАҲКАМ ҲАМКОРЛИК

6 дақиқа 2 745 кўришлар

2025 йил кузининг илк ойи якунланди. Сентябр' ойи Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий бўлими учун халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва янги йўналишларни топишга бағишланган турли тадбирлар ҳамда учрашувларга бой бўлди.

24 сентябр куни Навоий давлат кон ва технологиялар университетида «Зарафшон минтақасини комплекс инновацион ривожлантириш: ютуқлар, муаммолар ва истиқболлари» мавзусида икки кунлик ВИ халқаро илмий-техник анжумани ўз ишини бошлади. Тадбир университетни ташкил этилганининг 30 йиллигига бағишланган бўлиб, ўнлаб мамлакатлардан иштирокчиларни йиғди. Унда Фанлар академияси Навоий бўлими олимлари ҳам фаол қатнашдилар. Пленар ва сексия мажлислари оралиғида Бўлим раҳбарияти Хитой Халқ Республикаси Сичуан' вилоятининг давлат ташкилотлари, илмий муассасалари ва хусусий корхоналари вакилларидан иборат делегасия билан музокаралар ўтказди. Улар Ўзбекистонга, жумладан, ҳудудлар кесимидаги ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида ташриф буюришган эди.

Кириш сўзида Навоий бўлими раиси Абдуразак Мирзаев Бўлим илмий ходимлари 17 йўналишда тадқиқотлар олиб боришини, улар ишлаб чиққан технологиялар асосида учта хусусий корхонада маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйилганини ва 12 та лисензия шартномаси имзоланганини та'кидлади. Хитой Ўзбекистоннинг стратегик ҳамкорларидан бири сифатида алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, икки давлат раҳбарлари ҳамда ҳукуматлари томонидан илмий, маданий ва иқтисодий соҳалардаги ҳамкорлик қўллаб-қувватланмоқда. Навоий бўлими Хитой университетлари, илмий марказлари ва компаниялари билан қарийб 30 та меморандум ва шартнома имзолаган. Масалан, Ченду технология университети билан биргаликда «Карер қияликларида геологик офатларни интеллектуал мониторинг қилиш ва эрта огоҳлантириш технологияларни комплекс ўрганиш» мавзусида қўшма лойиҳа амалга оширилмоқда. Шунингдек, А.Мирзаев бугунги кун талаблари амалиётга йўналтирилган илмий ишлар ва ишланмаларни тижоратлаштиришга кўпроқ э'тибор беришни тақозо этаётганини қайд этди. Ушбу масалага Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам алоҳида урғу берганини эслатиб, фаол ҳамкорликка чорлади.

Хитой делегасияси раҳбари, Фан ва техника департаменти бош муовини Лю Сзюйжун Сичуан вилояти 91 миллион аҳолига эга йирик илмий-инновацион марказ эканини, маҳаллий ҳукумат эса Ўзбекистон ҳудудлари билан алоқаларни кенгайтиришдан манфаатдор эканини та'кидлади.

Музокараларда Навоий шаҳрида технология трансфери марказини ташкил этиш истиқболлари муҳокама қилинди. Бу марказ икки давлатнинг илғор тажрибасини ўрганиш ва алмашиш, халқаро лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш, шунингдек, мутахассислар тайёрлаш билан шуғулланади. Ҳар икки томон мас'ул ходим тайинлаб, жорий йил охирига қадар аниқ йўналишлар ва мақсадлар кўрсатилган «йўл харитаси» тайёрлашга келишиб олди. Истиқболда марказ бутун Марказий Осиё мамлакатларини қамраб олиши мумкин. Биринчи қадам сифатида Навоий бўлими ва Сичуан' технология трансфери маркази ўша куни ҳамкорлик меморандумини имзоладилар.

Шунингдек, жорий йил июл ойида Хитойда бўлиб ўтган «Ипак йўли» тоғ-кон саноати бўйича ҳамкорлик форуми чоғида Навоий бўлими “Хинжианг Жингченг Энергй Течнологй Девелопмент Co., Лтд” компанияси билан меморандум имзолаган эди. Ушбу компания янги турдаги транспорт воситаларига ихтисослашган бўлиб, томонлар электромобиллар учун аккумулятор технологиялари соҳасида мутахассислар тайёрлаш бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олган эдилар.

Яқинда ушбу компания бошқарув кенгаши раиси Шао Фенсин Қозоғистоннинг «Wutuo Logistics LLC» компанияси раҳбари Нурмухон Алтай бошчилигидаги ҳамкорлари билан Ўзбекистонга расмий ташриф буюрди. Аввало Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси раҳбарияти билан музокаралар ўтказилиб, уларда энергетика, электрон тижорат ва логистика, электромобилларни ишлаб чиқариш ва техник хизмат кўрсатиш, шунингдек, ушбу соҳалар учун кадрлар тайёрлаш масалалари муҳокама этилди. Шундан сўнг Жиззах политехника институтида махсус техникумлар ва Олий та'лим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳудудий бошқармаси раҳбарлари билан учрашув ҳамда Жиззах вилоятида БЙД Узбекистан Factory автомобил' заводи маблағлари ҳисобидан қурилган олийгоҳнинг кадрлар тайёрлаш мактаби ўқув устахоналарига экскурсия ташкил этилди. Шундан кейин хитойлик меҳмонлар Навоийга етиб келишди.

Навоий бўлимига улар «Фотон» серияси асосида юк автомобиллари ишлаб чиқариш заводи қуриш бўйича лойиҳа таклифини илгари сурди. Жавоб тариқасида делегасияга «Навоий» ЭҲЗ дирексиясига мурожаат этиш тавсия қилинди. Хитойлик ҳамкорлар ҳудудда яратилган шароитлар билан жойига чиқиб танишдилар ва томонлар лойиҳа деталларини аниқлаш зарурлигида якдил фикрга келишди.

Экологик кун тартиби ҳам э'тибордан четда қолмади. 22 сентябрда ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланган яна бир хитойлик «ФЕНЙ Co. Лтд» компанияси фосфорли ўғитлар ишлаб чиқаришда чиқиндиси сифатида йиғилиб, корхоналарда миллион тоннага етиб қолган фосфогипсни қайта ишлаш масаласини ҳал этишда ҳамкорликни таклиф этди. Томонлар уни қурилиш соҳасида семент ишлаб чиқаришга қўшимча сифатида ва автомобил' йўлларини қуришда фойдаланиш имкониятларини ўрганишга келишиб олдилар. Шу билан бирга, хитойликлар ўз маблағлари ҳисобидан фосфогипсдан фойдаланиб 500 метрлик тажриба-синов йўлини қуриб беришга тайёр эканликларини билдирди.

Шу билан бирга, ҳамкорликга россиялик “Сибекохим” тажриба-ишлаб чиқариш компанияси ҳам қизиқиш билдирди. Корхона саноат ва маиший кимёвий маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, у хомашё ташиш ва қазиб чиқаришда чангни босиш учун махсус реагентлардан фойдаланиш технологиясини таклиф қилди. Компания директори Андрей Исаэвнинг сўзларига кўра, улар ишлаб чиққан реагентлар Россиядаги кўмир корхоналарида синовдан ўтган ва самарадорлигини кўрсатган. Бу усул ан'анавий сув сепишга нисбатан тежамли бўлиб, ёз фаслида йўлларни суғориш сонини 3–4 мартадан 1–2 мартагача камайтиради. Шу билан ҳаво сифати яхшиланади, техниканинг ишлашига зарар етказувчи чанг миқдори камаяди.

А.Мирзаев бу муаммонинг ҳудуд учун долзарблигини та'кидлади ва дала синовларини ўтказиш зарурлигини билдирди. Навоий шаҳридаги қурилиш майдонларида дастлабки синовлар ижобий натижа берган бўлса-да, саноат корхоналари учун бу ҳали етарли эмаслиги та'кидланди.

Шунингдек, «Навоиязот» ва «Ўзбеккўмир» аксиядорлик жамиятларида компания ишланмалари тақдим этилди. Биринчи ҳолатда аммиак селитраси зарраларини чиқинди ҳаводан тозалаш масаласи, иккинчисида эса кўмир массасининг чангланиши ва ёнувчанлиги муҳокама қилинди. Томонлар зарур техник ма'лумотлар билан ўзаро алмашиш ва саноат синовларига киришишга келишиб олдилар.

Шуни ҳам қайд этиш лозимки, россияликлар ўз маҳсулотларини 11 сентябр куни Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги Навоий вилояти бўлими ҳудудида ўтказилган Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркасида ҳам намойиш этдилар.

Ушбу кўргазмада Навоий бўлими томонидан ишлаб чиқилган бошқа ишланмалар ва лойиҳалар ҳам тақдим этилди. Жумладан, “Шерали Бобур-2018” фермер хўжалигининг 7 гектар майдонида 5 миллион дона саксовул ниҳоли экилиб парвариш қилинишида Навоий бўлимида ишлаб чиқилган сув тежовчи агротехнологиялардир. Ниҳоллар келгусида Орол денгизи қуриб қолган тубига кўчириб ўтқазилиши режалаштирилган. Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов ушбу ташаббуснинг аҳамиятини алоҳида та'кидлаб, бундан ташқари, сув етишмовчилиги шароитида кроталярияни етиштириш имкониятларини ўрганишни тавсия этди. Ушбу ўсимлик аввал Ўзбекистонда етиштирилмаган бўлиб, у ем-хашак экини сифатида бедадан ҳам тўйимли, тупроқни тез азот билан бойитиш қобилиятига эга, бу эса бошқа экинларнинг экиш оралиқ даврларида жуда фойдали хусусият ҳисобланади. Навоий бўлимида кроталярияни интродуксия қилиш усулида етиштириш бўйича илмий изланишлар олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, кўргазмани ташриф буюрган мутахассислар э'тиборини доломитдан бойитиш орқали олинган магний оксиди, тозаланган кварс қуми, бентонит гиллари ва улар асосидаги маҳсулотлар – ўсимликларни баргидан озиқлантириш учун суспензиялар ва гидроизолясияда самара берадиган бентоматлар ҳам ўзига жалб қилди.

Шу тариқа, Навоий бўлими учун сентябр ойи фаол мулоқот ва халқаро алоқаларни кенгайтириш ойи бўлди. Имзоланган келишувлар ва янги ташаббуслар нафақат минтақа нуфузини илмий ва саноат ҳамкорлигида мустаҳкамлади, балки Ўзбекистон иқтисодиёти ва фанини ривожлантиришга сезиларли та'сир кўрсатиши мумкин бўлган узоқ муддатли лойиҳаларга йўл очди.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси

Навоий бўлими матбуот хизмати.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими