Яқин кунларда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий бўлими таянч докторанти Аҳмаджон Жумаев 05.02.01 – «Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси. Камёб, нодир ва радиоактив элементлар технологияси (қуймачилик ва металларга ишлов бериш технологияси йўналиши)» ихтисослиги бўйича «Эйилишга бардошли оқ чўянларнинг хоссаларини яхшилаш мақсадида уларнинг таркиби ва структурасини оптималлаштириш» мавзусида техника фанлари бўйича фалсафа доктори (Пҳд) диссертасиясини мувоффақиятли ҳимоя қилди. У Бўлимда техника фанлар доктори, профессор Юлбарсхон Мансуров раҳбарлигида ўз тадқиқотларини олиб борди.Диссертасия ҳимояси Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ҳузуридаги Илмий кенгашнинг мажлисида юқори савияда бўлиб ўтди.

Аҳмаджон томонидан ўтказилган тадқиқотнинг мақсади, кончилик саноатида абразивли ва зарбли-абразивли муҳитларида қўлланиладиган ейилишга бардошли оқ чўяндан тайёрланган импорт қилинувчи деталларни маҳаллий шароитда ишлаб чиқариш учун уларни структура ва хоссаларини саноат талаб даражасига олиб чиқиш мақсадида уларнинг таркиби ва структурасини оптималлаштиришдан иборат эди.
Унинг олиб борган тадқиқот натижаларининг ишончлилиги диссертасия тадқиқотида замонавий усуллар жиҳозларда металлография ва рентгеноструктура таҳлиллари, элемент таҳлил, макроқаттиқлик ва микроқаттиқлиги қийматлари, термик ишлов бериш, ейилишга бардошлилик синовлари натижаларининг тўлиқ ўзаро боғлиқлиги, олинган тажриба натижалари мавжуд тажриба ма'лумотларига солиштирилганлиги ва реал иқтисодий фойда билан ишлаб чиқаришга жорий этилганлиги билан асосланади.

А.Жумаевнинг олиб борган тадқиқот натижаларининг Нкмкда жорий қилиниши натижасида ҳар бир ишлаб чиқарилган 1 тонна қотишмада легирловчи элементлар, жумладан, феррохром 40 фоизга, никел' 45 фоизга, бошқа кимёвий элементларнинг барчаси ўрта ҳисобда 10–20 фоизга иқтисод қилинган. Олинган қуймаларнинг зарбий қовушқоқлиги ва қаттиқлиги 1,2-1,5 бараварига оширилишига эришилган. Энг асосийси деталларнинг хизмат муддатини 20 фоизга ўзайтирилган ва қуймаларни тан нархини 30 фоизга камайишига эришилган.
У томонидан олиб борилган тадқиқоти иши бўйича жами 27 та илмий ишлар чоп этилган ҳамда УЗ ФАП 01572 (2020й.) рақамли фойдали моделга патент олинган.
Илмий кенгашнинг барча а'золари Аҳмаджон Жумаевга техника фанлари фалсафа доктори (Пҳд) илмий даражасини бериш бир овоздан ма'қулладилар.
ФА Навоий бўлими матбуот хизмати.