+998 79 223 42 15

"Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан"

2 дақиқа 3 052 кўришлар

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан Юртбошимизнинг 2021 йил 23 августдаги фармонига асосан мамлакатимизни ҳар томонлама тараққий эттириш, унинг жаҳон миқёсидаги шон-шуҳратини оширишга катта ҳисса қўшаётган, давлатимиз иқтисодиёти ва аҳоли фаровонлигини юксалтиришда ибрат ва намуна бўлиб келаётган, жамиятимизда тинчлик ва барқарорликни, миллатлараро тотувлик ва бағрикенгликни та'минлаш, ёш авлодни соғлом ва баркамол инсонлар этиб вояга етказиш, уларни ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашда алоҳида фидойилик кўрсатаётган юртдошларимиздан бир гуруҳи «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги» эсдалик нишони билан мукофотланди. Уларнинг ичида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий бўлимининг иккита ходими ҳам бор.

Улар – Бўлимнинг бош хисобчиси Шарофат Тошева ҳамда кичик илмий ходими, 3-босқич таянч докторанти Шерзод Шарипов. Уларнинг ҳар иккиси ҳам деярли Бўлим очилган дастлабки кунларданоқ ўз фаолиятини олиб бормоқдалар.

Юксак мукофотларни тантанали равишда Бўлимнинг раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Абдуразак Мирзаев топширди. У Фанлар Академияси Навоий бўлими Ўзбекистон Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг бевосита ташаббуси билан 2017-йилда бир қатор вазифаларни ҳал этиш мақсадида ташкил этилганини та'кидлади. Уларнинг ичида ҳудуднинг иқтисодиёт тармоқларини техник ва технологик ривожланишини, энерго ва ресурстежамкор технологияларни жорий этишни та'минлаш, ишлаб чиқилаётган маҳсулотларнинг таннархини пасайтиришга ёрдам берувчи илмий тадқиқотларни ташкил этиш ва ўтказишдир. Бугунги кунда Бўлим ўз олдига қўйилган вазифаларни муваффақиятли уддаламоқда. Кичик жамоанинг икки нафар ходимига мамлакатимизнинг энг улуғ байрами юбилейи муносабати билан эсдалик нишонлари топширилгани бунинг яққол тасдиғидир.

А.Мирзаев жамоани, айниқса, ёшларни, тўхтамасликка ва фақат олдинга юришга, маҳаллий илм-фан ривожига муносиб ҳисса қўшишга чақирди.

Ш.Тошева ва Ш.Шариповлар, ўз навбатида, ушбу мукофотни нафақат уларнинг камтарона шахсий ҳиссаси, балки бутун Бўлим ходимлари фалиятининг э'тирофи деб билишларини ҳамда давлат раҳбарининг ушбу э'тибори уларга ўз вазифаларини бажаришда янада катта мас'улият юклашини та'кидладилар.

Навоий бўлими жамоаси Шарофат Сахатовнани ва Шерзод Фахридиновичларни муносиб мукофот билан чин юракдан табриклаб, келгуси меҳнат фаолиятида ундан ҳам юқори муваффақиятларга эришишларининг ва янгидан-янги зафарлар қозонишларига тилакош эканликларини билдирди.

ФА Навоий бўлими матбуот хизмати.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими