Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2020 йил 3 декабр' куни илм-фан ва инновасияни ривожлантириш борасида олий та'лим муассасалари, илмий ташкилотлар, тармоқ ва ҳудудлар олдидаги устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Унда илм-фан, та'лим ва ишлаб чиқаришнининг интеграциясига катта э'тибор қаратилди.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий бўлими қошидаги Идоралараро илмий-техник кенгашининг кенгайтирилган ишчи йиғилишлари саноат корхоналарини муаммоларини ҳамда илмий-тадқиқот муассасалари ва олий ўқув юртларининг инновасион таклифларини муҳокама қилиш учун платформа бўлиб хизмат қилади. Ўтган йилнинг март ойида бўлиб ўтган еттинчи йиғилишда корхоналар, шу жумладан, "Қизилқумсемент" АЖ ўзларининг муаммоли масалаларини айтишди.
Коронавирус пандемияси туфайли келтирилган муаммолар устида ишлаш бироз кечикди. Ушбу йўналишдаги фаолиятни давом эттириш учун Навоий бўлимининг бир гуруҳ илмий ходимлари халқаро алоқалар ва тижоратлаштириш масалалари бўйича раис ўринбосари К.М.Нурбоев бошчилигида семент заводига ташриф буюришди ва у ерда қурилиш ва инновасиялар бўйича директор Ш.Т.Туйбаев бошчилигидаги корхонанинг муҳандис-техник ходимлари билан суҳбатлашдилар.
Муҳокама чоғида аксиядорлик жамиятида ечимини кутаётган қуйидаги муаммоли масалалар турганлиги аниқланди. Бу корхонанинг ўртача кунлик 500 кубометр ҳажмда маиший чиқинди сувларини техник мақсадларда қайта ишлатиш учун тозалаш ва зарарлантириш иншоотларини ишлаб чиқариш. Семент ишлаб чиқаришда семент клинкерини майдалаш учун кучайтиргични олиш ва ишлаб чиқариш технологиясини яратиш. Камида 1700 Сел'сий даражасига чидамли олов бардош ғишт ишлаб чиқариш ҳамда семент ишлаб чиқаришда унинг таннархини пасайтириш мақсадида қўшимча сифатида янги турдаги хом ашёларни қазиб олиш учун янги конларни топиш. Шунингдек куйдириш технологик жараёни учун табиий газ ўрнига муқобил энергия манбаларини излаш зарурлиги қайд этилди.
Томонлар ҳамкорлик меморандумини имзолашга ва Фанлар академияси илмий-тадқиқот муассаларинининг илмий, кадр ва техник салоҳиятини жалб қилган ҳолда биргаликда завод муаммоларини ҳал қилиш йўлларини излашга келишиб олдилар. "Қизилқумсемент" АЖ раҳбарияти тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини олиб боришда ҳар қандай кўмак бериш ниятини тасдиқлади.
Февзи ИСТАБЛАЕВ,
ФА Навоий бўлимининг матбуот котиби.