+998 79 223 42 15

Президентнинг қарори амалда

6 дақиқа 2 779 кўришлар

2022 йил 6 июлда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022 — 2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини амалга ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Фанлар академияси Навоий бўлимига ўнлаб вазифалар юклатилган. Уларнинг катта қисми ўтган йилларда бажарилган бўлса, айримлари бўйича жорий йилда жиддий тайёргарлик ишлари олиб борилди ва амалга ошириш бошланди.


Мисол учун, Бўлим илмий ходимлари томонидан лаборатория шароитида доломитни комплекс қайта ишлаш йўли билан магнезит олиш усули синовдан ўтказилди. Навоийлик олимлар томонидан ишлаб чиқилган технология асосида хусусий корхоналарда металл қуйиш қолиплари учун бойитилган гил кукунини ҳамда саноат ишлаб чиқариш корхоналари учун кенг қўлланиладиган (микрокалцит) майдаланган мармар кукунини ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда. Бундан ташқари, қишлоқ хўжалик экинларини бентонит ва минерал ўғитли суспензия билан ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий этиш бўйича ишлар амалга оширилди.

Қарорнинг яна бир муҳим бандини бажариш мақсадида яқинда Мобил илмий-ишлаб чиқариш геология-қидирув отряди имкониятлари билан оператив геология қидирув ишларини олиб боришни бош вазифаси қилиб белгилаган инновацион корхона – «Геологй Сеарч» Мчж расман рўйхатдан ўтказилди. Ушбу корхонанинг та'сисчиларидан бири Навоий бўлими қатнашди.

Бу ўринда та'кидлаш лозимки, геология соҳасини ривожлантиришга алоҳида э'тибор яқинда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Навоий вилоятига ташрифи давомида ҳам қаратилди. Жумладан, давлат раҳбари томонидан тегишли вазирлик, идора ҳамда ташкилотларга, шу жумладан Навоий бўлимига 30 фоиз илмий ходим ва тажрибали геологларини Навоий вилоятининг туман ва шаҳарларига номма-ном бириктириб, уларни бир йилга сафарбар қилиб, янги фойдали қазилмалар захираларини аниқлаш ишларини ташкил қилиш топшириғи юклатилди. Шу мақсадда геология йўналиши бўйича Бўлимнинг илмий ходимлари ва таянч докторантларидан иборат гуруҳ шакллантирилди.

Қарорда отряд фаолияти хорижий инвесторлар ҳисобидан молиялаштирилиши кўзда тутилган. Жорий йилнинг ноябр ойининг иккинчи ярмида Навоий бўлими билан Зарафшон шаҳрида рўйхатдан ўтказилган «Чина Манор Спринг» Мчж хорижий корхонаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди. Хитой сармояси иштирокидаги мазкур корхона фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан шуғулланади. Музокаралар чоғида томонлар геология, фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш соҳасида ҳамкорлик қилишга келишиб олган эдилар.

Ушбу режаларни амалга ошириш мақсадида 26 ноябр куни «Чина Манор Спринг» Мчж ХК ва «Геологй Сеарч» Мчж ўртасида геологик изланишлар олиб бориш бўйича шартнома имзоланди. Хорижий корхона топшириғи кўра ва маблағи ҳисобига мобил отряд Қизилқум ва Нурота тоғ-кон ҳудудларида жойлашган Қулжуқтов, Томдитов, Бўкантов, Оқтов, Сангринтов, Қоратов, Шимолий ва Жанубий Нурота тоғларида ма'дан ва нома'дан фойдали қазилма заҳиралари (олтин, кумуш, мис, вол'фрам, ноёб ер элементлари, коалин, гипс, гранит, габбро, мармар, туз ва металл таркибли бошқа қазилмалар) бўйича истиқболли майдонларни аниқлаш мақсадида геологик тадқиқотлар ўтказади. Жумладан, фонд геологик материаллари, илгари ўтказилган тадқиқотчиларнинг илмий ҳисоботлари ва отряд томонидан амалга оширилган майдон тадқиқотлари асосида аниқ фойдали қазилмалар бўйича истиқболли участкаларга илмий асосланган таклифлар тайёрлайди. Шартнома 2025 йилнинг 1 декабригача амал қилади.

Халқаро ҳамкорликни ривожлантиришда тажриба алмашиш муҳим аҳамиятга эга. Жумладан, жорий йилнинг 22–29 ноябр кунлари Хитой геология фанлари академиясининг Геомеханика институти таклифига биноан Навоий бўлимининг тўрт нафар ходими – таркибий бўлим мудирлари Шерзод Шарипов ва Шахноза Кодирова, илмий ходимлар Баҳовуддин Мирзаев ва Тоймас Мадатовлар Хитойга ташриф буюрдилар. Улар Шандонг вилояти Янтай шаҳрида жойлашган олтин конларида бўлиб, ерости усулида қимматбаҳо металларни қазиб олиш билан шуғулланувчи «Шандонг Голд Гроуп» компаниясининг фаолияти билан танишдилар. Навоийлик олимлар шахталарда олиб борилаётган кончилик ишлалари ва заводда рудани қайта ишлаш жараёнлари билан танишдилар, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар ва Ўзбекистонда кончилик соҳасида ишларни ташкил этиш бўйича шарт-шароитлари ҳақида ма'лумот бердилар. Компания раҳбарияти ҳамкорлик ўрнатишга тайёр эканлигини билдирди.

Шунингдек, Навоий бўлими илмий ходимлари ин-ситу ердаги кучланишларнинг мониторинги технологияларини ўрганиш мақсадида Хитой табиий ресуслар вазирлигининг Инженерлик технологиялари инновация маркази ҳамда Кучланишлаш ва деформасияларни кузатиш ва тадқиқ қилиш Пекин илмий-тадқиқот стансиясида бўлдилар. Сафар якунларида улар Геомеханика институти лабораториясига ташриф буюриб, унинг имкониятлари билан танишдилар. Бу ерда навоийлик олимлар Навоий бўлими фаолияти, Ўзбекистонда геология-қидирув ишлари ва фойдали қазилмалар қазиб олиш учун яратилган шароитлар ҳақида ма'рузалар билан иштирок этдилар. Шундан сўнг, институт раҳбарияти билан музокаралар ўтказдилар. Томонлар тажриба алмашиш ва илмий ходимлар малакасини оширишга алоҳида э'тибор қаратиш кўзда тутган ҳамкорликнинг батафсил «Йўл харитаси»ни тайёрлашга келишиб олдилар. Лаборатория директори зарурат туғилса, геологик намуналарни бепул таҳлил қилишга тайёрлигини билдирди.

Хитой Ўзбекистоннинг муҳим стратегик ҳамкори ҳисобланади. Шу билан бирга, Россия ҳам шундай ҳамкорлардан бири сифатида э'тироф этилган. Россиялик мутахассислар ҳам Ўзбекистон билан ҳамкорликни мустаҳкамлашдан манфаатдор. Жумладан, келажакда «Геологй Сеарч» Мчж ва Россиянинг «Росгеология» холдинг компанияси ўртасида ўхшаш келишув имзоланиши режалаштирилмоқда. Тадқиқотларнинг эҳтимолий об'эктлари сифатида «Қорақудуқ», «Темирқовуқ», «Олтин» ва «Қорамурун» олтин ва бошқа рангли металлар конлари кўриб чиқилаяпти.

Яқинда Россиянинг «Теокортекс» Мчж мутахассислари бошқарувчи Сергей Будник раҳбарлигида Самарқанд вилоятига ташриф буюриб, маҳаллий фермерлар ва мева-сабзавот маҳсулотлари экспортчилари олдида ўзларининг нокимёвий микробларга қарши ишлов бериш ҳамда мевалар ва сабзавотларни сублимасион қуритиш технологиялари ускуналарини тақдимот қилдилар. Мазкур учрашув Ўзбекистон Фанлар академияси Навоий бўлими ташаббуси билан ташкил этилди. Бўлимда мазкур Россия корхонаси билан имзоланган ҳамкорлик тўғрисидаги меморандуми мавжуд. Учрашув давомида Навоий бўлими раиси Абдуразак Мирзаев ва раис ўринбосари Қувондиқ Нурбоевлар ҳам ма'рузалари билан қатнашиб, Бўлим нафақат Навоий вилоятида, балки қўшни вилоятларда ҳам фан, та'лим ва ишлаб чиқариш интеграциясига ўз ҳиссасини қўшаётганини та'кидладилар. Тадбиркорлар технологияни янада чуқурроқ ўрганишга қарор қилдилар. Лойиҳа амалга оширилган тақдирда, Навоий бўлими унинг илмий томонидан қўллаб-қувватлайди.

Шунингдек, Навоий бўлими Ёш олимлар кенгаши раиси Лола Саидова 2024 йил 27-29 ноябр кунлари Сочи шаҳридаги «Сириус» университетида бўлиб ўтган Ёш олимларнинг ИВ Конгрессида иштирок этди. У «Кўмир қазиб олиш саноати учун автоном ва автоматлаштирилган тоғ-кон машиналари, ускуналари, техник тизимлари ҳамда воситалар яратишда илғор бошқарув усуллари ва рақамли технологияларни тадқиқ қилиш ва жорий этиш» мавзусида ма'руза қилди.

Шунингдек, давлат раҳбарининг юқорида келтирилган қарорига мувофиқ, Навоий бўлимига топширилган яна бир инновацион корхона — кўкаламзорлаштиришда юқори манзарали, истиқболли маҳаллий ва интродуксия қилинган дарахт ва буталарнинг турлари ҳамда формаларини микроклонал, вегетатив усулда кўпайтириш ва уларни парваришлаш агротехникаси бўйича «Греэн center» Мчж ҳам Бўлим ҳаммуассисликда ноябр ойида ташкил этилди. Ҳозирги кунда бу ерда Ўзбекистонда аввал етиштирилмаган кроталярия ўсимлигини интродуксия қилиш усули билан етиштириш бўйича тадқиқотлар ўтказилмоқда. У сидерал маданиятли ўсимлик сифатида ҳамда матолар, тўрлар ва қоғоз ишлаб чиқариш мақсадида толани олиш учун ишлатилади. Кроталярия ем-хашак экини сифатида ҳам муҳимдир, у бедага кўра тўйимли, бундан ташқари у тупроқни азот билан тезда тўйинтириш қобилиятига эгадир.
«Греэн Center» Мчж истиқболда Ўзбекистоннинг шароитлари учун истиқболи бўлган тур ва формалардан келгусида янада самарали ва кенг миқёсда фойдаланиш учун уларнинг кўчатлари етиштириб борилади ҳамда оналик плантасиялари ташкил этиш билан шуғулланади.
Шундай қилиб, Президент ва Ҳукумат қарорларида кўзда тутилган вазифаларни изчил амалга ошириш мамлакат иқтисодиёти ўсишини рағбатлантиришга ва аҳоли фаровонлигини оширишга хизмат қилмоқда. Навоий бўлими эса ушбу умумий ишга ўз ҳиссасини қўшмоқда.


ФА Навоий бўлими
матбуот хизмати.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими