Давлатимиз раҳбари-Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёэв короновирус инфексиясининг олдини олиш, пандемиянинг фуқоролар турмуш-тарзи ва иқтисодиётнинг турли тармоқларига ва талабларига риоя қилиниши кераклигини сўраб бир неча маротаба халққа мурожаат қилдилар. Охирги видеоселектор мажлисларидан бирида Ўзбекистон ўз аҳолисининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган ички эҳтиёжларини тўлиқ қондириш, даромадларини ошириш ва турмуш шароитларини яхшилаш учун катта захиралар ва имкониятларга эга эканлигини та'кидладилар. Муҳтарам Президентимиз, карантин чораларига риоя қилган ҳолда фермерлар, кластерлар ва деҳқонлар далаларда, аҳоли эса, ўз томорқа ерларида баҳорги экин ишларини давом эттиришлари зарурлигини, акс ҳолда ички бозорда турғун нархларни сақлаб қолиш мушкул бўлишини уқтирдилар.



Фанлар академияси Навоий бўлими ҳам бу топшириқларга бўлим раиси, Халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгаши депутати Абдуразак Умирзакович Мирзаэв раҳбарлигида ўзларининг муносиб улушларини қўшиб келмоқда.
Жумладан, жорий йилнинг март ойида ФА Навоий бо`лими олимлари томонидан, А.Мирзаэвнинг депутатликка номзоди қўйилган Нурота тумани ҳудудидаги 12 та қишлоқ маҳаллий ёшлар ва аёллар бандлиги муаммосини ҳал этиш, аҳоли даромадини ошириш мақсадида уларга мойчечак (ромашка), тирноқгул (колендула) каби доривор ўсимликларнинг уруғларини етказиб берди. Уруғларни томорқа ерларига экиш, парвариш қилиш тушунтирилиб, илмий-услубий қўлланмалар тарқатилди. Бўлим томонидан аҳоли билан тузилган шартнома асосида етиштирилган гуллар сотиб олинади.
Жорий йилнинг 23-апрелида эса, Бўлим томонидан 20 та қишлоқ аҳолисига беғараз ёрдам сифатида, томорқа ерларида етиштириш учун сифатли навли пиёз ва сабзи уруғлари, уларни экиш ва етиштириш юзасидан тайёрланган илмий қо`лланмалар билан биргаликда етказиб берилди. Бўлим томонидан, барча экилган ўсимликлар зараркунандаларига қарши зарур бўлган препарат дориларни ҳам етказиб бериш режалаштирилган.
Томорқаларни айланиш, уруғларни тарқатиш жараёнида, ўз уйларидан чиқмасдан, карантин қоидаларига амал қилган ҳолда фойдали меҳнат билан машғул бўлиб келаётган кўплаб нуроталикларни кузатдик. Ҳаттоки, эски ота-боболаримиз одатича, икки бақувват ҳўкизга омоч тақиб, ер шудгор қилаётган эр-хотинни кўриб, ҳам ҳайратландик, ҳам руҳландик. Булар барчаси халқимизнинг ҳар қандай қийинчиликларни бардош, меҳнат ва сабр билан енгиб ўта олишининг бир кўриниши десак ҳам бўлади. Фақат ҳохиш-истак бўлса бас.
Энг ачинарлиси шуки, “Гуруч курмаксиз бўлмайди”, деганларидек, депутатимизнинг вакиллари жойларда айрим томорқа эгаларингина эмас, айрим маҳалла фаолларининг ҳам ҳалигача вазиятга бефарқ қарашларда эканликларига ҳам гувоҳ бўлдилар...
Муҳими, доривор ва сабзовот уруғларини олган барча томорқа эгалари, бу каби ўткинчи-қийин вазиятда аҳолига бо`лаётган э'тибор айни вақтида эканлигини та'кидладилар.
Шунингдек, улар фақатгина барчамиз биргаликда бо`либ ҳаракат қилсак, короновирус балосини тез орда енгиб ўтишимизни та'кидладилар. Бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас.
ФА Навоий бўлими
матбуот хизмати.