+998 79 223 42 15

Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлиги мустаҳкамланмоқда

3 дақиқа 3 096 кўришлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 июндаги ПҚ-3059-сонли Қарорига мувофиқ, ҳамкорликдаги илмий тадқиқотларга хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда, ҳудуднинг муаммоларини ҳал этиш бўйича изланишлар ва илмий тадқиқотлар олиб бориш доирасида халқаро ҳамкорликни ташкил этиш Фанлар академияси Навоий бўлимининг асосий вазифа ва йўналишларидан бири этиб белгиланган. Бу борада хитойлик ҳамкасблар ва тадбиркорлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш катта салоҳиятга эга.

2025 йил 24 январ куни бир қатор технологик компаниялар мутахассислари, шунингдек ўз салоҳиятини тақдим этган “Зонергй” корпорацияси раҳбарияти билан онлайн мажлис бўлиб ўтди. Улар билан Тошкентдан уланган ҳолда Навоий бўлими раиси Абдуразак Мирзаев ва раис ўринбосари Қувондиқ Нурбоев бошчилигида бўлимнинг илмий ходимлари музокаралар олиб бордилар.

Тақдимот давомида “Зонергй” дунёдаги энг йирик электрон тизимлар етказиб берувчиси эканлиги ма'лум бўлди. 2007 йилда ташкил этилган корпорация экологик тоза келажакни та'минлашга ҳисса қўшиш мақсадида қайта тикланадиган энергия маҳсулотлари ва ечимлари соҳасида фаолият юритади. Маҳсулот турлари орасида портатив ва стасионар энергия сақлаш тизимлари мавжуд.

Корпорация вакиллари Сичуан, Синхай ва Ган'су провинсияларида қарийб 40 Мвт қувватга эга автоном қуёш энергиясини сақлаш тизимларини ўрнатганликларини, хорижда, жумладан, Покистон, Непал, Чад, Намибия каби мамлакатларда тажрибага эга эканликларини ма'лум қилдилар. Ўзларининг патентланган ечимлари билан Ўзбекистон бозорига киришга қизиқиш билдирдилар.

Навоий бўлими раиси А. Мирзаев, ўз навбатида, Ўзбекистонда “яшил энергетика”ни ривожлантиришга ҳукумат даражасида э'тибор қаратилаётганини та'кидлади. Мамлакатда бир неча хорижий компаниялар қуёш панеллари ва шамол қурилмаларини ўрнатиш ва қуриш билан шуғулланиб, бу йўналишда муваффақиятли иш олиб бормоқда. Бозорга кириш учун рақобатбардош ускуналар ёки такомиллашган технология таклиф қилиш ёки банд қилинмаган сегментга йўналиш бериш, масалан, шаҳар инфратузилмасидан узоқда жойлашган об'эктларга қуёш панеллар ёки чўпонлар учун мобил қурилмаларини ўрнатиш керак. Аммо бу масала батафсил ўрганиш ва мониторинг ўтказишни талаб қилади. Шуни инобатга олган ҳолда, у дастлаб меморандум имзолашни, сўнгра бозорни маркетинг таҳлили ва таклиф этилаётган ечимларнинг муайян ҳудуддаги илмий асосланиши бўйича хизматлар кўрсатиш бўйича шартнома тузишни таклиф қилди. Келгусида аҳоли пунктларидан узоқда жойлашган пилот қурилмани ўрнатиш орқали унинг афзалликларини намойиш этиш билан қўшма лойиҳани амалга ошириш мумкин бўлади.

Хитойлик ҳамкасблар ўйлаш учун вақт сўраб, тез орада ўз жавобларини беришга ва'да бердилар.

Бундан ташқари, 25 январ куни пойтахтимизда Навоий бўлими раиси Абдуразак Мирзаев ҳамда Ўзбекистон ва Хитой ўртасида туризм, маданият ва инвестисия соҳасидаги алоқаларни ривожлантириш марказида Кенгаш раиси Ву Бин ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоладилар. Ву Бин мамлакатимизнинг маданий ва туристик салоҳиятини яхши билади. У бу борадаги фикрларини “New Тимес Узбекистан” (“Янги Ўзбекистон”) номли муаллифлик китобида баён этган.

Ушбу нодавлат нотижорат ташкилот билан имзоланган ҳужжат туризм, жумладан, саноат ва илмий туризм, маданият ва инвестисияларни жалб қилиш соҳаларида қўшма лойиҳаларни илгари суриш ва амалга оширишда узоқ муддатли, самарали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришни назарда тутади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 сентябрдаги “Туризмнинг янги турларини жорий қилиш ҳамда мамлакатимизнинг туристик салоҳиятидан самарали фойдаланишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, мамлакатимизда 2025 йил 1 январдан бошлаб янги туризм турлари, жумладан, саноат, геология ва илмий туризм ривожлантирилмоқда. Меморандум ушбу ҳукумат ҳужжати бандларини ҳаётга татбиқ этишга кўмаклашади.

Томонлар Навоий вилоятининг саноат, геологик ва илмий об'эктлари бўйича йўналиш харитасини тайёрлашдан иш бошлашга қарор қилдилар. Унга биринчи одамлар томонидан қолдирилган петроглифлари билан машҳур Сармишсой табиий-археологик ёдгорлиги, дунёдаги энг йирик олтин кони бўлган Мурунтов, машҳур олим, ва сайёҳлар гранат каби ярим қимматбаҳо тошларни йиғиб олиши мумкин бўлган жой - академик Ҳабиб Абдуллаев томонидан кашф этилган Хатирчи туманидаги Лангар тоғ тизмасидаги вол'фрам кони, динозаврларнинг суяклари топилган ва ўзига хос тош ўрмон жойлашган Мингбулоқ ботиғлиги каби жойлар киритилиши мумкин.

Бундан ташқари, сайёҳлар рухсат этилган сочма участкаларда олтин изловчилар усилида қазиб олинадиган олтинни ювиш жараёни билан танишиш имконига эга бўладилар.

ФА Навоий бўлими матбуот хизмати.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими