+998 79 223 42 15

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий бўлими таянч докторантурага 2021 йил учун қуйидаги илмий йўналишлар бўйича қабул эълон қилинади:

1 дақиқа 4 127 кўришлар

- 04.00.01 – Умумий ва минтақавий геология – 1 ўрин;

- 04.00.14 – Фойдали қазилмаларни бойитиш – 2 ўрин;

- 05.02.01 – Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси – 1 ўрин.

Таянч докторантурага кирувчи номзодлар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

- олий та'лим муассасаси магистратураси дипломи магистр даражаси жорий этилгунча олинган олий ма'лумот тўғрисидаги дипломга ҳамда муайян илмий натижаларга, шу жумладан фалсафа доктори (Пҳд) илмий даражасини олиш учун диссертасия тадқиқоти асосини ташкил қилиши мумкин бўлган, илмий журналлар ва нашрларда чоп этилган камида битта илмий мақола ва илмий-амалий конференсияларда тегишли илмий йўналишлар бўйича илмий ишлар тўпламларига киритилган иккита ма'руза-тезисга эга бўлиш;

- хорижий тилни магистратура битирувчисининг тегишли даражасида билиш.

Таянч докторантурага кирувчилар қуйидаги фанлардан имтиҳон топширадилар:

- мутахассислик;

- чет тили (та'лимнинг олдинги даражаларида ўрганилган хорижий тил). Талабгорларда ИЭЛТС (ўртача балли камида 5,5), ТОЭФЛ (РВТ) (567 баллдан кам бўлмаган), ТОЭФЛ (ибт) (87 баллдан кам бўлмаган), CEFR (В2 даражадан паст бўлмаган) бўйича тасдиқловчи амалдаги халқаро малака сертификатлари мавжуд бўлганда чет тилидан топшириладиган имтиҳонлардан озод этилади.

Таянч докторантурада ўқишга талабгорлар қабул комиссиясига пҳд.мининноватион.уз онлайн платформаси орқали керакли ма'лумотларни тўлдириб, қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

- Фанлар академияси Навоий бўлими раиси номига ариза;

- паспорт нусхаси;

- қисқача биографик ма'лумотнома;

- меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун);

- олий та'лим муассасаси магистратураси дипломи нусхаси;

- нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари.

Ҳужжатлар 2020 йилнинг 15 октябргача қабул қилинади. Таянч докторантура кириш имтиҳонлари ва докторантура учун суҳбат 2020 йилнинг 1-25 ноябр даврида бўлиб ўтади.

Ма'лумотлар учун тел: (79) 223-42-29.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими