+998 79 223 42 15

Геология соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокамаси бўлиб ўтди

1 дақиқа 3 554 кўришлар

2020 йил 23 сентябрда Россия Федерациясининг "Росгео" АЖ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Навоий ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди. Унда Россия томонидан директор ўринбосари Пётр Золотарёв, Ўзбекистон томонидан бўлим раиси Абдураззоқ Мирзаэв бошчилик қилдилар. Бу тадбир томонлар ўртасида жорий йил бошидан бери ўтказилган музокараларнинг мантиқий давоми бўлди.

Мазкур жараёнда ҳудудларни ривожлантириш учун минерал-хомашё базасини ўзлаштириш бўйича ҳамкорлик истиқболлари ва уни диверсификасия қилиш чора-тадбирлари муҳокама қилинди. Хусусан, Ўзбекистонда қўшма геологик-қидирув ишларини олиб бориш масалалари кўриб чиқилди. Онлайн йиғилишда Қизилқум ва Нурота кончилик минтақаларида мазкур ишларни олиб бориш истиқболли эканлиги та'кидланди. Бунда Навоий бўлимининг Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси мақомига эга бўлган мобил тадқиқот ва ишлаб чиқариш геологик қидирув отрядини яратиш тўғрисидаги таклифи ма'қулланди. Бироқ, бунга иш тўхтаб қолмаслиги учун потенсиал инвесторларни ва савдо бозорининг мавжудлиги, ишнинг рентабеллиги ва ҳажмидан келиб чиқиб босқичма-босқич ўтилиши ва бунинг учун барча нюансларни батафсил ҳисоблаб чиқиш кераклиги та'кидланди. Масалан, бентонит, доломит ва кварс қумлари каби нома'дан фойдали қазилмалар жамлаган “Вауш” конида тажриба лойиҳасини амалга ошириш мумкин бўлиб, илк қадам сифатида ахборот-тахлил марказини яратилиши, у ерда томонларни қизиқтирадиган ма'лумотлар базасини яратиш таклиф қилинди.

Учрашув якунида иштирокчилар олинган ма'лумотлар фойдали, уларни кенг доирадаги мутахассислар билан муҳокама қилиш керак, деган хулосага келидилар. Томонлар бир овоздан Ўзбекистон ва Россиянинг геологик-қидирув потенсиалини бирлаштириш минтақанинг минерал-хомашё базасини кенгайтиришга имкон беради, деган фикрга келдилар. Бунда Тошкентдаги «Росгео Узбекистан» Мчжнинг мавжудлиги ўз қиссасини қушиши мумкинлигига алоҳида урғу берилди.

ФА Навоий бўлими матбуот хизмати.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими