+998 79 223 42 15

Очиқ давра суҳбати ўтказилди

1 дақиқа 3 193 кўришлар

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси томонидан карантин қоидаларига амал қилган ҳолда, очиқ майдонда давра суҳбати ўтказилди. Унда ФА илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарлари, етакчи олимлар, докторантлар ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Учрашув Тошкент ботаника боғида бўлиб ўтди. Унда Фанлар академияси томонидан қилинган ишлар тўғрисида ма'лумот берилди. Иштирокчилар саволларига батафсил жавоб олдилар ва консерт дастуридан баҳраманд бўлдилар.

Тадбир доирасида ФА матбуот хизмати билан ижодий ҳамкорлик қилаётган ИТМ ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари тақдирланди.

Қувонарлиси, ФА Навоий бўлими катта илмий ходими Февзи Истаблаев Бўлимнинг фаолиятини босма ва электрон нашрларда ёритишдаги фаоллиги учун муносиб рағбатлантирилди. Унга ва бошқа бир қатор ИТМ ва ОАВ вакилларига тантанали равишда Фанлар академиясининг ташаккурномалар ва совғалари топширилди.

ФА Навоий бўлими матбуот хизмати.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими