+998 79 223 42 15

Навоий бўлими ўз ишланмаларини ярмаркада намойиш этди

2 дақиқа 3 290 кўришлар

2021 йилнинг 29-30 июн кунлари Андижон шаҳрида Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Навоий бўлими ҳам ўз ишланмалари билан қатнашди.

Мисол учун, маҳаллий хом ашё бўлган Вауш кони доломитларидан олинган импорт ўрнини босувчи магний оксиди (магнезит) намунаси намойиш этилди. Магний оксиди оловбардош материаллар ишлаб чиқаришда асосий компонент ҳисобланади. Тадбир иштирокчилари ичидан аёлларни ушбу нома'дан фойдали қазилмадан олинган бошқа маҳсулот ҳам қизиқтирди. Бу термик ишлов берилган бойитилган доломит ва каолин аралашмасидан ташкил топган кукун. Ушбу кукун хом ашё сифатида пардоз упасини тайёрлашда ишлатилиши мумкин.

Қурувчи компанияларнинг э'тиборини қурилиш ва шиша саноатида хом ашё сифатида кенг фойдаланиладиган Навоий вилояти Навбаҳор тумани Янги Вауш кони кварс қумлари намуналари тортди. Ёғ-мой тармоқи вакилларини эса - ёғларни тозалаш ва оқартиришда фойдаланиш учун ишлатиш мумкин бўлган ушбу кондан қазиб олинган бентонит гиллари кукуни. Шуни та'кидлаш жоизки, бентонит намликни шимиб олиб сақлайдиган сорбент ҳисобланади. Унинг ушбу хусусияти қишлоқ хўжалики экинларининг уруғларини, айниқса чигитни, бентонит кукуни билан қобиқлаб экиш технологиясини Бўлим томонидан яратишга асос бўлди. Ушбу коннинг бентонитини нефт-газ қудуқларини бурғулашда фаол ювувчи суюқликлар сифатида фойдаланиш ҳам мумкин.

Бундан ташқари, Бўлим олимлари томонидан ишлаб чиқилган технология ёрдамида Тошқазган кони ма'данидан олинган электротехника, металлургия ва кимё саноатида фойдаланишга яроқли бўлган графит намуналари тақдим этилди. Иштирокчиларни Бўлим ёш олимлари томонидан қўлбола усулида тайёрланган ёзув қаламлари қизиқиш ўйғотди. Уларнинг стерженлари юқорида айтиб ўтилган Тошқазган конидан қазиб олиниб, бойитилган ва прессланган графитдан тайёрланган. Ушбу вазифани Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти Бехзод Юлдашев 2021 йил 26 апрел куни Навоий бўлимига ташриф бўюриб, докторант ва иш ўрганувчи-тадқиқотчиларнинг илмий ишланмалари билан танишган пайти берган эдилар.

Тадбир сўнгида тантанали равишда ярмаркада фаол иштироки учун ФА Навоий бўлими жамоаси Андижон вилояти ҳокимлигининг Фахрий ёрлиғи билан тақдирланди. Шуни та'кидлаш жоиз-ки, мазкур ёрлиқни 780 иштирок этган ташкилотлардан бор йўғи 10таси олди.

ФА Навоий бўлими матбуот хизмати.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими