+998 79 223 42 15

Касаба уюшмасининг иши қониқарли

1 дақиқа 2 494 кўришлар

2022 йил 21 феврал куни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий бўлими Бошланғич касаба уюшма қўмитасининг ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Бўлим касаба уюшма қўмитасининг 2020-2022 йиллар давомида амалга оширган фаолияти ҳамда 2020-2022 йилларга мўлжалланиб тузилган жамоа шартномасининг 2022 йилда бажарилиши якунлари тўғрисида ҳисобот эшиттирилди ва қўмитанинг иши қониқарли деб топилди.

Бундан ташқари, 2023-2026 йиллар учун янги жамоа шартномаси лойиҳаси қўшимча ва ўзгаришлари билан муҳокама қилиниб, тасдиқланди ҳамда ушбу жамоа шартномаси бажарилишини текшириб борувчи комиссияси сайланди.

Шунингдек, ФА Навоий бўлими Бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси этиб Бўлимнинг кадрлар бўйича инспектори С.Муродова бир овоздан яна уч йилга қайта сайланди. Бўлим раҳбарияти ва ходимлари касаба уюшмасига ва унинг раиси С.Муродовага бажарилган ишлари учун ўз миннатдорчиликларини билдириб, навбатдаги сайловгача ходимларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда куч-қувват ҳамда фаолиятларига омад тиладилар.

ФА Навоий бўлими матбуот хизмати.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими