16 феврал куни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий бўлими раиси Абдуразак Мирзайэвнинг таклифига биноан Олий та’лим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Жаҳон банкининг “Ўзбекистон миллий инновацион тизимини модернизасия қилиш (МУНИС)” лойиҳасини амалга ошириш гуруҳининг халқаро экспертлари семинар-тренинг ўтказиш мақсадида Навоий шаҳрига ташриф буюришдилар.

Навоий давлат кончилик ва технологиялар университетининг ахборот-ресурс марказида меҳмонларни таклиф этган ташкилот илмий ходимлари, университет ва Навоий давлат педагогика институти ўқитувчилари ҳамда вилоятдаги қатор саноат ва хусусий корхоналар мутахассисларига экспертлар лойиҳа доирасида Илмий тадқиқот натижаларини тижоратлаштириш дастури (RCP) ва Илмий тадқиқот ва тажриба конструкторлик ишланмаларига бизнес-инвестисия (БИРД) дастурлари тўғрисида тағдимот ўтказдилар.
Халқаро экспертлар – интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш бўйича Екатерина Рунова ва илмий тадқиқотларни тижоратлаштириш бўйича Абилай Ахимбеков, шунингдек МУНИС лойиҳаси дастур координатори Акбаржон Махмуджонов ва гуруҳ раҳбари Александр Тсой Жаҳон банки ҳар бир RCP лойиҳаси учун 150 минг Ақш долларигача, БИРД учун 600 минг долларгача маблағ ажратиши мумкинлигини тушунтирдилар. Меҳмонларнинг айтишича, бундай лойиҳалар Ўзбекистонда илк бор амалга оширилмоқда. Уларнинг фарқи шундаки, уларни амалга ошириш учун талабнома Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши шарт бўлган жисмоний шахс номидан берилади. Илмий-тадқиқот ёки олий таълим муассасаси интеллектуал мулк патентларидан фойдаланиш ҳуқуқини ўтказиш орқали иштирок этишлари мумкин. Муҳим жиҳат шундаки, лойиҳаларни ишга тушириш учун қўшма молиялаштирувчи ташкилот талаб қилинади, мисол учун - ишлаб чиқариш йўлга қўйиладиган саноат корхонаси. RCP учун қўшма молиялаштириш миқдори грант миқдорининг 15, БИРД учун эса 25 фоизини ташкил қилади. Барча лойиҳалар тасдиқлашдан олдин босқичма-босқич расмий, техник ва тижорат экспертизасидан ўтади.

Ушбу ёндашув олимларга илмий ишланмаларини амалиётга татбиқ этиш, саноат корхоналарига – янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш, илмий-тадқиқот институтлари ва олий таълим муассасаларига эса лисензия шартномасини имзолаш орқали маҳсулот сотишдан даромад олиш имконини беради. Лойиҳанинг Жаҳон банки томонидан лойиҳа маъқуллангандан сўнг барча иштирокчилар янги юридик шахсни ташкил этишлари ва ҳамтаъсисчилар бўлишлари ёки мавжуд корхона таъсисчиларига қўшилишлари мумкин. Буларнинг барчаси, шунингдек, янги иш ўринларини яратишга имкон беради.
Учрашув давомида Фанлар академияси Навоий бўлими илмий ходмилари RCP дастурида иштирок этиш учун саккизта, БИРД учун тўққизта талабнома топширишни режалаштираётганларини ма'лум қилдилар. Лойиҳалардан бири лазер ёйи суюлтириб қоплаш (наплавка)сидан фойдаланиш асосида тоғ-кон машиналари ва ускуналари деталларининг таъмирлаш ва емирилишга чидамлилигини ошириш бўйича ишлаб чиқариш сехини ташкил этишни назарда тутади. Бу ерда ушбу технологияни ишлаб чиққан ва тегишли ускуналарни ишлаб чиқарадиган Россиялик “Лазер техника ва технологиялари” Вятка машинасозлик корхонаси Мчж ва “ИРС Ласертеч” компанияси билан ҳамкорлик қилиш режалаштирилмоқда. Навоийлик “Гидро Станко Сервис” Мчж қўшма молиялаштирувчи ташкилот сифатида қатнашишга тайёр. Таъкидлаш жоизки, ҳамкорлик истиқболларини томонлар эртаси куни онлайн учрашувда муҳокама қилдилар.

Бундан ташқари, Навоий бўлими олимлари “Наслчилик усуллари ва зотларни маҳаллийлаштириш технологияси асосида юқори гўшт маҳсулдорлигига эга чорвачилик комплексини яратиш”, “Юпқа керамик материаллари ва бошқа саноат тармоқлари учун Зарафшон воҳасидаги конлардан бойитилган каолин маҳсулотини ишлаб чиқаришини ташкил этиш”, “Навоий вилояти конларидан бентонит гил хом ашёсини қайта ишлашнинг самарали технологиясини жорий этиш” каби ва бошқа лойиҳалар билан қатнашиш учун тайёрлашни режалаштирмоқдалар.
Бундан ташқари, семинарда саноат корхоналари мутахассислари ҳар ойда бир марта Навоийдаги Отмлар ўқитувчилари ва Фанлар академияси Навоий бўлими тадқиқотчилари иштирокида “давра суҳбатлари” ўтказишни таклиф қилдилар, бунда Навоий бўоими координатор сифатида фаолият олиб боради. Ушбу йиғилишларда корхоналар ўзларининг муаммоли масалаларини илмий ёндашув билан ҳал қилишни таклиф қиладилар. Амалий тадқиқотлар шундай шаклланади.
Семинар якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Кўпинча улар патентлаш ва илмий тадқиқотлар натижаларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ эди.
Февзи ИСТАБЛАЕВ,
ФА Навоий бўлими матбуот котиби.