2024 йилнинг 11-12 октябр кунлари Хитойнинг “Ҳенан Wanshihengtong Интеллигент Эқуипмент Co., Лтд” компаниясининг хорижий масалалар бўйича бош директори Ли Янли Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий бўлимига ташриф буюрди ва бўлимнинг ишланмалари билан танишди.

Мазкур компания асосан фойдали қазилма бойликларни, хусусан, рангли металларни интеллектуал тизим орқали қазиб олишга ихтисослашган бўлиб, тоғ-кон саноати учун майдалаш ва ёрдамчи ускуналар ишлаб чиқаради. Шуни та'кидлаш жоизки, Навоий бўлими ва мазкур компания ўртасида алоқа жорий йилнинг июлида бўлим раиси Абдуразак Мирзаев ва таркибий бўлим бошлиғи Шерзод Шариповнинг Хитой Халқ Республикасининг Урумчи шаҳрида бўлиб ўтган “Ипак йўли” тоғ-кон саноати ҳамкорлик форуми доирасида амалга оширган сафари давомида ўрнатилган эди. Ўшанда икки томонлама музокаралар ўтказилиб, ҳамкорлик тўғрисидаги келишув имзоланган ва Ли Янлининг Ўзбекистонга ташрифи амалга оширилиши ҳақида келишилган эди.
Ҳозирги музокараларда Навоий бўлими олимларининг ишланмалари билан батафсил танишганидан сўнг, Хитойлик меҳмон енгил кал'сий карбонатини ҳамда Навбаҳор туманида жойлашган “Вауш” конидаги қизил гилидан прессланган ғишт ишлаб чиқариш лойиҳаларида ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини билдирди. Биринчи ҳолатда у Хитойдан инновацион технология трансфери қилишга, иккинчисида эса тўлиқ автоматлаштирилган ишлаб чиқариш линиясини харид қилишга ёрдам беришини айтди.

Мавжуд имкониятлар билан танишиш мақсадида Ли Янли бўлим раҳбарияти ва олимлар ҳамроҳлигида “Вауш” конини бевосита кўздан кечирди. “Ишлаб чиқариш саноати корхоналари учун кенг қўлланиладиган (микрокал'сит) майдаланган мармар кукунини инновасион усулида ишлаб чиқиш” номли лойиҳасини амалга ошириш учун олиб келинган ускуналарни кўздан кечирди, бу лойиҳани бўлим “Номаъдан минераллари” Мчж билан биргаликда амалга оширмоқда.

Бундан ташқари, Хитойлик меҳмон Навоий бўлими олимлари Болгариялик шериклари билан ҳамкорликда Нурота туманида ташкил этилётган павловния плантасиясини ҳам кўздан кечирди. У шу йўналишда ҳам ҳамкорлик қилишга қизиқиш билдириб, тез ўсувчи ушбу дарахтнинг айрим навларини юборишга ёрдам беришни ва'да қилди.
Учрашув якунларида Ли Янли бўлимнинг ёш олимлари гуруҳини Хитойга ташриф буюриб, унинг компаниясининг ишлаб чиқариш қувватлари ва имкониятлари билан танишишга таклиф қилди.
ФА Навоий бўлими матбуот хизмати.