2024 йил 17-18 октябр кунлари Навоий шаҳридаги “Кимёгар” спорт мажмуасида тоғ-кон металлургияси, электротехника, электр энергетикаси, кимё саноати ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш йўналишлари бўйича Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси бўлиб ўтди.

Мазкур ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси тадбирини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад – саноат кооперациясини кенгайтириш, товарлар етказиб бериш ва харид қилиш борасида янги алоқаларни ўрнатиш, янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, шу билан бирга Навоий вилоятининг саноат салоҳиятини, тадбиркорлар учун яратилган имкониятларни ҳамда соҳада амалга оширилаётган ўзгаришларнинг амалий натижаларини кенг оммага тарғиб қилишга қаратилган бўлиб, унда Фанлар академияси Навоий бўлим ҳам ўз ишланмалари билан фаол иштирок этди.

Жумладан, ярмарка иштирокчиларини Бўлимнинг базал'т ва таркиби сир бўлган қўшимчалардан ташкил топган ўта енгил материаллар ишлаб чиқариш бўйича тадқиқотлари қизиқтирди. Биринчисини арматура ясаш, иккинчисини эса сементга қўшиш мумкин. Енгил конструксияни шахталарда қулашларни олдини олиш мақсадида тепа қисмларни ёпиш учун жуда фойдали бўлади. Бундан ташқари, базал'т ёнмайди ва намликка чидамли, я'ни бу коррозияга мойил бўлган металл арматураларга нисбатан яна бир афзалликдир. “Навоий кон-металлургия комбинати” бош директори Қувондиқ Санақулов мазкур ишланмани реал шароитда шахталарда синовдан ўтказиш керакдигини та'кидлади.

Иштирокчиларнинг қизиқишини уйғотган яна бир ишланма – электромобиллар учун реформаторли ёнилғи элементлари. Оддий тузилма энергияни ўзгартириш тизимининг юқори самарадорлигига эришишга қаратилган. Электр энергияси ёнилғи элементлари тизими ёрдамида метанолни водородга айлантириш орқали олинади. Тизим қазилма ёқилғи ўрнига муқобил бўлиб, ёнилғи сарфи ва карбонат ангидрид чиқиндиларини камайтиришга имкон беради. Шу билан бирга, узоқ муддатли фойдаланишни, тезкор ёқилғи қуйишни ва ишлаб чиқарилган энергиянинг паст таннархини та'минлайди. Бу тизим экологик хавфсиз бўлиб, карбонат ангидридни утилизасия қилиш тизими билан жиҳозланган. Ишлаб чиқариш учун хомашё сифатида “Навоиязот” Ажда қўшимча маҳсулот сифатида ишлаб чиқариладиган метанол ишлатилиши мумкин.

Шунингдек, Бўлим Вауш конидан олинган бентонит ва магнезтдан, Тебинбулоқ кони вермикулитидан тайёрланган турли маҳсулотларни намойиш этди.
Тадбир якунида ярмарка ташкилотчилари томонидан Навоий бўлими фаол иштироки учун ташаккурнома билан тақдирланди.
ФА Навоий бўлими матбуот хизмати.