+998 79 223 42 15

Ҳамкорлик қилишга келишиб олинди

2 дақиқа 2 762 кўришлар

2022 йилнинг 4 апрелида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий бўлимига Россиянинг “Восточная буровая компания” (“Шарқий бурғулаш компанияси”) мас'улияти чекланган жамияти вакиллари – бош директори Андрей Попов, унинг ўринбосари Дмитрий Коробов ва Истиқболли ривожланиш бошқармаси бошлиғи Виталий Попеляйэвлар ташриф буюришди. Уларга “Навоий” ЭИЗ дирексияси” АЖ бош директори Хабиб Абдуллайэв ҳамроҳлик қилди. Улар билан Бўлим раиси Абдуразак Мирзаев ва унинг ўринбосари Қувондиқ Нурбоевлар музокаралар олиб бордилар.

Меҳмонларнинг сўзларига кўра, “ВБК” Мчж Россиянинг тоғ-кон саноатидаги энг йирик бурғулаш компанияларидан бири ҳисобланиб, 2010 йилдан буён у қаттиқ фойдали қазилмалар ва сув заҳираларини қидириш учун бурғулаш ишлари бўйича дунёда 3-ўринни эгаллаган FORACO Интернатионал компаниясининг Россиядаги бўлинмаси ҳисобланади. Компания беш қит'ада юқори технологияли, йирик ва логистик жиҳатдан мураккаб бурғулаш лойиҳаларини амалга оширади. Компания энг оғир иқлим шароитида ва бориш қийин бўлган жойларда бурғулаш ишлари бўйича катта тажрибага эга.

А.Мирзаев ўз навбатида Навоий бўлими олимлари томонидан яратилган инновасион лойиҳалари билан иштирокчиларни таништирди. Хусусан, Россиядан ташриф буюрган меҳмонларда Бўлимнинг инфратузилмадан узоқда жойлашган ма'дан ва нома'дан фойдали қазилмалар захираларини тезкор геологик қидирув ишларини олиб бориш мақсадида мобил илмий-ишлаб чиқариш геологик қидирув отрядини яратиш ғояси қизиқиш уйғотди. Олинган натижаларни манфаатдор инвесторларга улар томонидан фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш учун берилиши мумкин. Ушбу отряд, шунингдек, лалмикор ерларда томчилатиб суғориш технологиясини қўллаган ҳолда мевали боғлар яратиш учун ер ости сувлари билан та'минлашда зарур бўладиган ер ости қудуқларини қазишда ва ер ости сувлар заҳираларини аниқлаш ва уларнинг таркибини кимёвий таҳлил қилиш имконини беради.

А.Попов бурғулаш бўйича мутахассис сифатида Вауш конидан олинган бентонит гил намуналари билан жуда қизиқди. Улар бурғулаш лойини тайёрлаш учун ишлатилиши мумкин. Бу конда бентонитдан ташқари доломит ва кварс қумлари ҳам мавжуд. Шунингдек, А.Попов ўз корхонаси бўлинмаларида истиқболли ёш кадрлар малакасини ошириш ва амалиёт ўташларини бевосита жойларда ташкил этиш таклифини билдирди.

Буларнинг барчаси томонлар имзолаган Меморандумда ўз ифодасини топди.

ФА Навоий бўлими матбуот хизмати.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими