+998 79 223 42 15

Навбатдаги диссертасия ҳимояси бўлиб ўтди

1 дақиқа 2 697 кўришлар

2022 йил 7 апрел куни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий бўлими таянч докторанти Зариф Турсунов 02.00.13 – “Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси” ихтисослиги бўйича “ИЭС фаол кул-тошқол аралашмаси билан модификасияланган портландсемент олиш технологияси” мавзусида техника фанлари фалсафа доктори (Пҳд) диссертасиясини ҳимоя қилди.

Диссертасия ҳимояси Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Умумий ва ноорганик кимё институти ҳузуридаги илмий кенгашнинг мажлисида бўлиб ўтди. Шу билан, Зариф диссертасиясини ҳимоя қилган Бўлимнинг еттинчи докторанти бўлди.

Тадқиқотлар давомида З.Турсунов томонидан илк бор фаол кул-тошқол аралашмасини физик-кимёвий, технологик хоссалари ҳамда сементга фаол минерал қўшимча сифатида фойдаланиш имконияти илмий ва амалий исботланди. Натижада таркибида юқори ҳароратда куйдириб олинган қимматбаҳо клинкернинг 20 фоизгача қисми арзон ФКТА билан алмаштирилган қўшимчали Псларнинг самарадор таркиблари ишлаб чиқилди.

Илмий кенгашнинг барча а'золари Зариф Турсунов техника фанлари фалсафа доктори (Пҳд) илмий даражаси берилишини бир овоздан ма'қулладилар.

ФА Навоий бўлими матбуот хизмати.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими